Vikipediya:Қоида ва кўрсатмалар
Бу саҳифа ўзбекча Википедия қоидаларининг бир қисмидир. Унга барча иштирокчилар амал қилиши лозим. Бу саҳифага ўзгаришлар киритишдан аввал бошқа фойдаланувчилар билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. |
Ўзбекча Википедиянинг мақсади – ўзбек тилида аниқ ва тўғри маълумот берувчи энсиклопедия сифатида хизмат қилишдир. Ушбу саҳифада фойдаланувчилар Ўзбекча Википедия саҳифаларини таҳрирлаётиб амал қилишлари керак бўлган умумий қоидалар берилган.
Википедия қоидалари ҳақида
Википедиа тиллар бўйича бўлимларга ажратилганига қарамасдан, баъзи қоидалар барча тил бўлимлари учун мажбурийдир.
- Википедия – бу биринчи ўринда энсиклопедиядир. Унинг форматига тўғри келмайдиган маълумотлар Викимедиа фондининг бошқа лойиҳасига ўтказилиши ёки умуман ўчириб ташланиши керак. Шунингдек Википедиянинг бошқа энсиклопедиялардан ажратиб турадиган бир неча ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Қаранг: Википедия нима эмас?.
Мақолаларни киритиш ва безаш бўйича техник қоидалар, жамоадаги ички муносабатлар ва шунга ўхшаш қоидалар ҳар бир бўлим жамоаси томонидан ўзаро ҳал қилинади.
Ушбу қонун-қоидалар барча инсонлар томонидан чиқарилган қоидалар каби мукаммал эмас, вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Қоидаларни ўзгартириш жараёнида барча иштирокчилар қатнашишлари мумкин[1]. Бу ўринда шуни эътиборга олиш лозимки, бир тур қонун-қоидалардан иккинчи турга тез-тез ўтиш (сакраш) яхшиликка олиб келмайди: мавжуд қоидалар жуда кўп фойдаланувчилар томонидан ўрганиб чиқилган ва улар асосида мавжуд мақолалар киритилган; шунинг учун ушбу қоидаларни ўзгартириш учун кучли ва аниқ асослар лозим.
Мақоланинг мазмуни
Тил ва услуб
Мақолалар адабий ўзбек тилида, илмий услубда ёзилиши лозим. Мақолалар фақат учинчи шахс номидан ёзилиши мумкин. Оддий тилдаги ва жаргондаги сўзларни қўллаб бўлмайди. Мақолаларга имзосини қўйиш ва мақолалар ичида ўз фикрини билдириш мумкин эмас: буни мунозара саҳифаларида ёки матн ичида <!-- berkitib --> қилиш мумкин.
Холис мулоҳаза билан ва обектив тарзда ёзинг
Энсиклопедияда ҳар қандай ҳиссиётлар ўринсиз. Ҳамма ҳодисаларни бетараф нуқтаи назардан ифодаланг: агар мақоладаги фикр баҳсталаб ёки умум қабул қилинмаган бўлса, у ҳолда бу фикрга бўлган манбани кўрсатиш зарур. Агар қандайдир предмет ёки ҳодисага ҳар хил қарашлар мавжуд бўлса, уларни ҳаммасини мақолада ифодалаш мақсадга мувофиқ ёки ҳеч бўлмаганда уларнинг мавжуд эканлигини қайд этиш керак. Айниқса, баҳсталаб мақолаларни хотиржамлик ва диққат билан таҳрирланг.
Мақола структураси
Мақолаларда баёнотни ўқувчи учун қулай бўлган кетма-кетликда олиб боринг.
Мақолаларнинг кўпчилиги мустаҳкам бўлган андозага эга. Шунинг учун, бир мақолани ёза бошлаганингизда, шу мавзуда бўлган бошқа мақолалардан андозани ишлатинг.
Мақола бошида сарлавҳада кўрсатилган атама таърифини келтиринг. Сўнг, атама ҳақида осцарлавҳасиз қисқа, умумий тушунчаларни ёзинг.
Баёнот кетма-кетлиги
Мақолаларни қуйидагича ёзиш керак:
- умумийдан хусусийга;
- соддадан мураккабга;
- муҳимлиги, машҳурлиги, ишончлилиги, ҳажми, жойлашуви бўйича тартибда;
- хронологик тартибда – тарихий маълумот сифатида;
- мавзу тартибида – иерархик рўйхатлар учун;
- алифбо тартибида, агар бошқа тартиблашлар мос келмаса.
Хизматчи шарҳ ва хабарлар
Мақола таркиби ҳақидаги эътирозлар ёки шарҳлар мақола бошига қўйилади; бундай шарҳларга муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани, викилаштириш кераклиги, бетарафлаштирилиши шартлиги ва ҳк. ҳақидаги андозали хабарлар киради. Шунингдек, сиз ўзингиз ҳам мақола бошига асосий матндан фарқланувчи услубда (масалан, курсивда) бирор шарҳ ёзиб қўйишингиз мумкин.
Мақола чалалиги ҳақидаги огоҳлантиришлар, қардош лойиҳалардаги тегишли мақолаларга ишоратлар ва лицензия борасидаги шарҳлар мақола охирига қўйилади.
Бевосита кўринадиган ишоратлар – туркум ва интервикилар – мақоланинг асосий матнидан кейин қўйилади ва бўш сатрлар билан ажратилади, масалан бундай:
[[Turkum:Vikipediya:Maʼlumot|Qoidalar va koʻrsatmalar]]
Мисол
(фақат гипотетик)
'''Osiyo''' — [[dunyoning qitʼasi]], [[Yevrosiyo]] materigining sharqiy qismi.
== Geografiyasi ==
Osiyo - dunyoning eng katta qitʼasi, toʻrt okean bilan yuvilib turadi.
== Aholisi ==
Osiyo – aholisi eng koʻp boʻlgan qitʼa, unda Yer aholisining 50% yashaydi (va hokazo).
== Manbalar ==
{{manbalar}}
== Adabiyotlar ==
* ...
== Havolalar ==
* ...
{{geo-stub}}
{{Osiyo}}
[[Turkum:Osiyo|*]]
Муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилинг
Муаллифлик ҳуқуқларини бузманг. Википедия – бу „ГНУ Очиқ Документация Лицензияси“ (ГНУ Фреэ Доcументатион Лиcенсе)га мувофиқ оммага ҳавола қилинадиган очиқ энсиклопедия. Муаллифлик ҳуқуқини бузувчи материалларни жойлаштириш, бизнинг асл мақсадимиз бўлган ҳаммага очиқ энсиклопедияни бунёд этишимизга таҳдид солади ва юридик муаммоларга олиб келиши мумкин. Батафсилроқ Википедия:Муаллифлик ҳуқуқларида қаранг.
Имзолар
- Мақолалар ичида ўз имзосини қўйиш мумкин эмас, сиз таҳрирлаган мақолани кўпгина бошқа тенг ҳуқуқли муаллифдошлар ўзгартиради.
- Мунозараларда (шу жумладан, ўз саҳифангиз мунозарасида) имзо қўйишингиз шарт: бу суҳбатни кузатишни қулайлаштиради. Эсда тутингки, сизнинг мунозарангизни сиздан кейин бошқа одамлар ҳам ўқийди, чунки, мунозараларда мақола ҳақида муҳим маълумотлар мавжуд бўлади. Википедиянинг мунозаралар қоидаларига амал қилинг.
- Имзони қўйиш учун тўртта тилда белгисини (~~~~) – ёзинг, бу „имзо + сана + вақт“ бўлади ёки уч тилдани (~~~) ёзинг – бу сана ва вақциз шунчаки имзо бўлади. Биринчи вариантни ишлатиш мақсадга мувофиқроқ: чунки, аралашиб кетган хабарларни тўғри кетма-кетлигини осон тиклаш мумкин. Агар сиз Википедияда рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, исмингизни (ёки тахаллусингизни) кўрсатиб ўтинг.
- Имзо ёзган гапингиздан кейин қўйилади, асло олдин эмас.
- Имзо юқоридаги матн маълум киши томонидан маълум пайтда ёзилганини кўрсатади. Шунинг учун имзо қўйилган матнни таҳрирлаш мумкин эмас (хатто матн муаллифига ҳам), айниқса унга жавоб берилган бўлса. Агар ўзгариш киритиш барибир лозим бўлса, матннинг эски вариантини
устига чизилган ҳолдақолдиринг. Буни ҲТМЛ асбоби бўлган <strike> орқали амалга ошириш мумкин.
Нимани ва қай тарзда ёзиш керак
Мавжуд мақолаларни таҳрирланг
Кўп ҳолларда янги мақолани яратгандан кўра, мавжуд мақолани тўғрилаш ва тўлдириш фойдалироқ, чунки бир нечта ўхшаш мақолалардан кўра битта катта мақолани сақлаш мантиқан тўғри. Агар сиз мавжуд мақолада теришда йўл қўйилган хато, фактик хато ёки эскирган маълумотларни кўрсангиз, дарҳол таҳрирланг. Бу билан сиз ҳамма бўлажак ўқувчиларга ёрдам берасиз.
Билган ва қизиққан нарсангиз ҳақида ёзинг
Янги мақолаларни фақатгина бу мақола кимгадир фойдали ёки қизиқарли бўлишига ишонган ҳолларингизда яратинг. Ва Википедияга қўшган ҳиссангиздан қониқиш олишга ҳаракат қилинг. Агар сиз ўзингиз унча яхши билмаган мавзудаги мақола устида ишлаётган бўлсангиз, уни ўрганиш учун вақтингизни сарфланг: мавзу бўйича бир неча кун адабиёт ўқиш керак бўлиши мумкин. Бу йўл билан сиз кўпгина янги нарсаларни билиб оласиз ва яхши мақолани яратасиз.
Агар сиз мақолани зерикканингиздан бошлаган бўлсангиз, илтимос уни умуман ёзманг. Бу сизнинг вақт ва кучингизни олиб қўяди, Википедияда эса яна бир тугалланмаган мақола пайдо бўлади.
Бир-икки қатордан иборат қисқа мақолаларни яратманг, чунки улар барибир мазмунсиз деб топилиб, ўчириб ташланадилар.
Шундай ҳоллар бўладики, муаллиф мақолани тугата олмайди. Бунда яхшиси, охиригача ёзмагунингизча ўзингизда сақлаб қўйиб, тугалланмаган мақолани Википедияга жойлаштирманг. Агар сиз ёзиб тугалланмаган мақолани топсангиз унга {{stub}} андозасини қўшиб қўйинг. Бу мақола ҳали тугалланмаганлигини билдиради. {{stub}} мақола матнидан кейин, категория ва интервики-ҳаволалардан олдин қўйилади.
Агар мақолада таърифланаётган терминнинг бир неча маъноси бўлса, у ҳолда ҳар бир маъно учун алоҳида мақолани яратинг, албатта агар ҳоҳишингиз бўлса. Шунингдек, мақоланинг оҳирида {{disambig}} белгисини қўйиш мақсадга мувофиқ, бу белги терминнинг бир неча маъноси борлигини билдиради.
Ҳар бир сўз учун мақолаларни яратманг
Википедия луғат эмас. Ўзбек тилининг ҳар бир сўзи учун алоҳида мақолаларни яратманг. Бунинг учун Викилуғат мавжуд. Агар сиз сўзлар учун изоҳ бермоқчи бўлсангиз, уларни маълум мавзу бўйича рўйхатга йиғишингиз мумкин. Масалан, „Тиббий терминология“ ёки „Компютер жаргони“.
Мақолаларни бошқа тиллардан таржима қилинг
Маълумотларни бошқа тилдаги ўхшаш мақоладан олинг. Кўпчилик ўқувчилар учун бу инглиз тили ва рус тиллари бўлади, аммо Википедияда талайгина бошқа тиллар ҳам бор, улардан қайсидир бирини сиз тушунишингиз мумкин. Бу чет тилини ва Сизни қизиқтираётган предметни мукаммалроқ ўрганишнинг бир вақтдаги имконияти. Исталган ҳолда материални бошқа тилдаги мақола билан солиштириш ортиқчалик қилмайди; Сизнинг мақолангизни бошқа тилдаги версиясида Сиз томондан ноаниқликлар топилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунингдек, мақолаларни таржима қилиш янада тўлароқ энсиклопедияни яратишга ёрдам беради.
Ҳаволалардан фойдаланинг
Мавзуси бўйича алоқадор бўлган бошқа мақолаларда ва ўз мақолангизга ҳаволалар яратинг. Мақолангизнинг ўзида эса бошқа мақолаларга гиперматнли ҳаволалар яратинг, гарчи уларнинг ўзлари ҳали яратилмаган бўлсалар ҳам.
Мавзу бўйича ўзаро алоқадор бўлган мақолалар билан ўз мақолангизни боғланг. Мақолангизнинг ўзида эса бошқа алоқадор мақолаларга боғлов келтиринг (гарчи улар ҳали мавжуд бўлмаса ҳам). Бу борада бош саҳифадан исталган мақолага уч-тўрт қадам билан етиб бориш имконияти мақсадга муофиқдир.
Ўз мақолангизни Википедиянинг аввалдан мавжуд бўлган қайси бўлимига жойлаштиришингиз қулайроқ ва фойдалироқ бўлишини ҳисобга олинг. Масалан, сиз бирор шаҳар ҳақида мақола ёзмоқчи бўлсангиз, „География“ бўлимига, қандайдир жонзот ҳақида бўлса „Биология“ бўлимига киринг ва у ердаги кичик бўлимлар бўйлаб мос қисмига жойлаштиринг.
Кўплаб гиперматнлардан иборат қисқа матнли мақола, ҳар бир иборани тушинтирувчи, чўзилувчан узун оддий матнли мақоладан афзал бўлиши мумкин.
Википедиянинг бошқа мақолаларига матн ичида (калит сўз орқали) боғлов бериш, ташқи ресурсларга эса мақоладан сўнг боғланиш (ҳавола) бериш зарур.
Мақолани қандай яратиш керак
Кўп миқдорда кичик мақолаларми ёки битта катта?
Википедия луғат эмас. Шунинг учун бир қатордан иборат ўнта „мақола“ жойлаштиргандан кўра, ўн қатордан иборат битта мақола жойлаштирганингиз маъқул. Агар мақола ҳаддан ташқари „семириб“ кеца, ундан янги мақолаларни куртаклаш мумкин. Узун ва тўлиқ энсиклопедик мақола яратиш мумкин бўлмаган мавзулар бўйича алоҳида мақолаларни яратманг. Бунинг ўрнига умумийроқ бўлган мавзу мақоласининг ичида бўлимни ёзинг.
Бундай мақола йўқлигига амин бўлинг
Мақолани яратишдан аввал бошқа ном остида ўхшаш мақола йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун қидиришдан фойдаланинг. Қидириш майдони ҳар бир саҳифада мавжуд: одатда у чап тарафда жойлашган.
Изоҳлар
- ↑ Қоидаларга ўзгартириш киритиш ҳақидаги кўрсатмалар кейинчалик киритилади.