Vikipediya:Чала мақола
Бу саҳифа ўзбекча Википедия мақолалари мазмунини тартибга солувчи кўрсатмаларнинг бир қисмидир. Унга амал қилиш тавсия этилади, лекин у — ақида эмас; идрок билан иш тутинг. Бу саҳифага ўзгаришлар киритишдан аввал бошқа фойдаланувчилар билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. |
Чала мақола — Википедия лойиҳаларида баъзи-бир фойдали маълумот келтирилган, лекин мавзуси ҳали энсиклопедик равишда тўлиқ ёритилмаган мақола. Аксар ҳолларда бундай мақола фақатгина бир неча гапдан (таъриф ва/ёки энг умумий ахборотдан) иборатдир. Аста-секин бундай мақолалар Википедия қонун-қоидаларига асосан тўлдириши лозим. Чала мақолаларга одатда {{стуб}} андозаси қўйилади, лекин уни имкон борича тематик андозага алмаштириш тавсия этилади.
Чала мақолаларнинг ўчирилиши керак бўлган мақолалардан фарқи: а) мавзуси энсиклопедик аҳамиятга эга; б) энг муҳим бўлимлар, камида битта туркум, керакли андозалар ва интервикилар (агар бўлса) мавжуд. Чала мақолалар кичик ҳажмга эга бўлади, лекин барча кичик мақолаларни чала мақолалар сафига қўшиш нотўғри. Баъзи мақолалар мавзусига оид ахборот камлиги сабаб кичик бўлиши мумкин.