Jump to content

Жава тили

From Vikipediya
Жава тили
Миллий номи Баса Жаwа ва Жаwа[1]
Мамлакатлар Индонезия[2][3], Малайзия[4] ва Сингапур[5]
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 68 300 000
Алифбоси Лотин алифбоси, Пегон алпҳабет, Каwи сcрипт, Жаванесе сcрипт ва Формал Жаванесе Спеллинг
Тил кодлари
ИСО 639-1 жв[6]
ИСО 639-2 жав[6]
ИСО 639-3 жав[6]

Жава тилиавстронез тилларидан бири. Асосан, Жава оролининг марказий ва шарқий ҳудудларида, қисман Малайзия, Сингапур, Австралия ва бошқалар мамлакатларда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 90 млн.га яқин киши (20-асрнинг 90-йиллари ўрталари).

Жава тилининг фонетик таркиби 6 унли (а, 1, е, и, о, д) ва 20 ундошдан ташкил топган; ўзбек тилидагига ўхшаш қ ундоши мавжуд. Сўзнинг морфем таркиби содда; сўз урғусида чўзиқлик ҳолати кузатилади. Ўзак (туб) сўзлар кўп. Морфологик қурилиши грамматик категорияларнинг камлиги ва морфологик шаклларнинг эркин қўлланиши билан ажралиб туради. Грамматикада синтетик воситалардан кўра аналитик воситалар устунлик қилади. Отларда кўплик сон алоҳида шаклга эга. Гап бўлаклари ўртасидаги алоқа сўз тартиби ва ёрдамчи сўзлар воситасида амалга ошади. Луғат таркиби соф австронез қатламидан ташқари ҳинд, араб, нидерланд, инглиз ва бошқалар тиллардан ўзлашган сўзларни ҳам қамраб олади. Бир неча юз луғавий бирликларни танлаб, фарқлаб ишлатиш натижасида тилнинг услубий даражалари — "нгоко" (содда тил), "кромо" (хушмуомала, назокатли тил) ва "мадя" (ўртача тил) фарқланади. Сўзларни танлаб ишлатишда кишиларнинг ижтимоий мавқеи (ёши, қариндошлиги, лавозим даражаси ва бошқалар)дан келиб чиқилади. Ҳоз. бундай даражалар ўртасидаги фарқлар йўқолиб бормоқда.

Ёзма адабий жава тили тарихида 3 давр: қадимий (кави, 12—13 а.гача), ўрта (17-асргача) ва янги (17-асрдан) даврлар фарқланади. Ҳоз. адабий тилга Суракарта шаҳри лаҳжаси асос бўлган. Жава тили бой ёзма адабий анъаналарга эга. Энг қадимий битиклар 732 йилга, энг қадимий ёзма ёдгорлик 809 йилга мансуб бўлиб, бундай ёдгорликлар жан. ҳинд ёзувлари асосида шаклланган бўғинли ёзувлар (кави ва паллава)да битилган. Кейинчалик мазкур ёзувлар асосида чаракан деб аталувчи жава ёзуви яратилиб, у 17-асргача — Жава оролда лотин графикаси асосидаги ёзув жорий қилингунига қадар асосий ёзув сифатида қўлланиб келган. Чараканнинг қўлланиш доираси аста-секин торайиб, 20-асрда ундан фақат айрим эски адабий ва тарихий асарларни нашр этишдагина фойдаланилган.

Жава ёзуви (чаракан) ҳам бўғинли ёзувлардан бўлиб, ундошларни ифодаловчи ҳар бир белги (ҳарф) ўз махсус белгисига эга бўлмаган а ёки а унлиларини ҳам қамраб олади, яъни ҳар бир белги "ундош +а" ёки "ундош +а" каби талаффуз этилади. Бошқа унлилар эса ундошларни ифодаловчи ҳарфлар устига қўйиладиган диакритик белгилар орқали фарқланади. Пангкан деб аталувчи махсус белги сўнгги ундош таркибида унлининг йўқлигини билдиради. Сўз ичидаги ундошлар гуруҳи лигатурашу ҳосил қилиб ихчамлашади. Бунда ўзгармасдан, тўлиқ ёзилган ундош белгилари — аксара, ўзгаришга учраганлари эса пасангнан деб аталади. Атоқли отларни ифодалашда бош ҳарфларнинг алоҳида қўринишидан фойдаланилади. Жава ёзуви нафақат рақамларни ифодаловчи махсус белгиларга, балки ўзига хос мураккаб тиниш белгилари тизимига ҳам эга: уларнинг баъзилари биздаги (европача) тиниш белгиларига ўхшасада, бажарадиган вазифалари ўзгачадир.

13—14-асрлардан Жава оролга ислом динининг тарқалиши натижасида бу ерга араб ёзуви ҳам кириб келиб, 20-асргача чаракан билан бир қаторда амалда бўлган. 20-асрнинг 2-ярмида араб ёзувида унча кўп бўлмаган диний адабиёт нашр этилади. Ҳоз. Жава тили, асосан, лотин графикаси асосидаги ёзувдан фойдаланади.

Ад.:Теселкин А.С., Яванский язпс, М., 1961; Теселкин А.С., Древнеяванскийязик (кави), М., 1963; Фридрих И., История писма, пер. с нем., М., 1979.

Абдуваҳоб Мадвалиев.




  1. (унспеcифиэд титле)
  2. (унспеcифиэд титле)
  3. (унспеcифиэд титле)
  4. (унспеcифиэд титле)
  5. (унспеcифиэд титле)
  6. 6,0 6,1 6,2 (унспеcифиэд титле)