Jump to content

Жава апплет

From Vikipediya
Илмий нашр учун қўшимча кўргазмали материал сифатида яратилган Жава Апплет
Сервердан юклаб олинган .пдб форматидаги 3Д файлларни кўриш учун 3Д аппарат акселерациядан фойдаланадиган Жава Апплет иловаси [1].
Биофизик мавзуни ёритувчи анимация учун апплетдан фойдаланиш (тартибсиз ҳаракатланувчи ионлар кучланиш қутблари орқали ўтади) [2]
Ҳисоблаш учун Жава Апплет иловасидан фойдаланиш – Манделброт тўпламининг интенсив визуализацияси [3]
Апплетларнинг ишлаш тезлиги, масалан, шахмат ўйнайдиган компютер дастурларини яратиш учун ҳам етарли[4].
НАСА Wорлд Wинд (очиқ манба) иккинчи авлод апплети [5] бўлиб, дунёнинг батафсил 3Д харитасини тақдим этиш учун ОпенГЛ ва маълумотларни юклаб олишдан кўп фойдаланади.
Икки ўлчовли Фуре трансформацияси ёрдамида тасвирни қайта ишлаш жараёни

Жава апплетлари Жава ёки бошқа Жава байткодига компиляция қилувчи дастурлаш тилида ёзилган кичик иловалар бўлиб, фойдаланувчи Жава Апплетни веб-саҳифадан ишга туширди ва ушбу апплет иловаси Жава виртуал машинасида (ЖВМ) веб-браузердан алоҳида ишга туширилади. Жава апплет веб-саҳифанинг ўзида, янги дастур ойнасида, Сун АпплетВиэwерда ёки апплетларни синаб кўриш учун мўлжалланган бошқа дастурий воситаларда ишга туширилиши мумкин.

Жава апплетлари 1995-йилда чиқарилган Жава дасутлаш тилининг биринчи версиясиданоқ тадқим этилган. 2013-йилдан бошлаб йирик веб-браузерлар Жава апплетлари ишлатадиган асосий технологияларни қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич тўхтата бошладилар[6] [7] [8] [9] [10].

Жава апплетлари одатда Жава тилида ёзилган, аммо Жйтҳон, ЖРубй, Паскал[11], Сcала, НетРехх ёки Эиффел каби бошқа тиллардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Жава апплетлари жуда юқори тезликда ишлайди ва 2011 йилгача улар ЖаваСcриптдан бир неча баравар тезроқ ишлар эди. ЖаваСcриптдан фарқли равишда, Жава апплетлари 3Д аппарат акселерациясига эга бўлиб, кўплаб ҳисоб-китобларни талаб қиладиган компютер визуализацияси учун жуда мос ҳисобланади. Браузерлар канвас технологияси (ёки 3Д графиклар учун WебГЛ) [12] [13] ҳамда жуст-ин-тиме компиляторли ЖаваСcрипт туфайли [14] ушбу икки дастурлаш тиллари ўртасидаги тезликлар фарқи деярли билинмай қолди. 

Жава байткоди кросс-платформа бўлгани сабабли, Жава апплетлари Миcрософт Wиндоwс, ФреэБСД, Уних, маcОС ва Линух каби кўплаб платформалар учун ҳам ишга туширилиши мумкин. Апплетни фақатгина Ораcле ЖВМ байтекодини ишга туширишни қўллаб-қувватламайдиган мобил қурилмалардагина ишга тушириш мумкин эмас.

Умумий ишлаш механизми

[edit | edit source]

Апплетлар веб-иловаларга ҲТМЛ орқали амалга ошириб бўлмайдиган интерактив хусусиятларни тақдим этиш учун ишлатилади. Улар сичқонча ҳаракатларини қайд этишади, шунингдек, Буттонс („Тугмалар“) ёки ЧеcкБох каби бошқарув элементларига ҳам эга. Фойдаланувчи ҳаракатларига жавобан апплет тақдим этилган график контентни ўзгартириши мумкин. Бу апплетларни маълумотларни кўрсатиш, визуализация қилиш ва ўқитиш учун жуда қулай қилади. Физикадан то юрак физиологиясигача бўлган турли фанларни ўрганиш учун онлайн апплет тўпламлари мавжуд.

Масофавий серверларга буйруқлар қатори интерфейсини таъминлаш мақсадида Жава Апплетлар фақат матн билан ҳам ишга туширилиши мумкин. Агар керак бўлса, апплетлар алоҳида ойна сифатида ишлаши мумкин. Бироқ, апплетлар илованинг тегишли иш майдонидан ташқаридаги веб-саҳифаларни деярли назорат қилмайди, шунинг учун улар бошқа шу каби браузер кенгайтмаларининг фарқли равишда, сайт кўринишини ўзгартириш ва уни бошқариш учун қулай эмас. Апплетлар, шунингдек, браузер томонидан қўллаб-қувватланмайдиган форматлардаги медиа файлларни ҳам ўйнатиши мумкин.

ҲТМЛда кодланган саҳифалар Апплетлар ичига тегишли параметрларни жойлаштириши мумкин.

Техник маълумотлар

[edit | edit source]

Кўпгина браузерлар Жава апплетларини сандбохда ишга туширган, бу эса апплетларнинг файл тизими каби локал маълумотларга киришига тўсқинлик қилган[15]. Апплетнинг коди веб-сервердан юклаб олинади, шундан сўнг браузер иловани веб-саҳифага жойлаштирилади ёки апплетнинг фойдаланувчи интерфейсини кўрсатадиган янги ойна очилади.

Биринчи навбатда, класслар бўйича апплет синфлари юклаб олинади. Синфлар кичик ҳажмли файллар бўлса-да, улардан анча кўп файллар мавжуд. Шунинг учун ҳам апплетлар секин юкланадиган компонентлар сифатида ҳаммага маълум. Бироқ, .jars кенгайтмаси жорий қилинганлиги сабабли, апплет одатда тасвир файлига ўхшаш ўлчамга эга (юзлаб килобайтдан бир неча мегабайтгача) битта файл сифатида тақдим қилинади.

Ўхшаш технологиялар

[edit | edit source]

Кўплаб Жава дастурчилари, блоглари ва журналлари апплетлар ўрнига Жава Wеб Старт технологиясидан фойдаланишни тавсия қилишди[16]. Жава Wеб Старт ўзгартирилмаган асл апплет кодини ишга туширади ва яна у алоҳида ойнада очилади(браузер ичида эмас).

Жава Сервлет баъзан норасмий равишда сервер томонидаги апплетга ўхшаб кўринади, бироқ у ўзининг тили, функсиялари ва бошқа апплетлардан фарқ қиладиган характеристикаси жиҳатидан фарқ қилади.

Хавфсизлик

[edit | edit source]

Турли хавфсизлик моделларига эга иккита апплет тури мавжуд эди: имзоланган (сигнед) ва имзоланмаган (унсигнед) апплетлар[17]. Жава СЕ 7 Упдате 21 (2013-йил апрел) дан бошлаб апплетлар ва Wеб-Старт иловаларини ишончли сертификат билан имзоланиши тавсия этилди ва имзосиз апплетлар ишга тушганда огоҳлантириш хабарлари пайдо бўла бошлади[18]. Бундан ташқари, Жава 7 Упдатедан бошлаб, 51 та имзосиз апплетлар блокланган эди; улар Жава бошқарув панелида истисно тариқасида ишга туширилиши мумкин[19].

Муқобил технологиялар

[edit | edit source]

Муқобил технологиялар (масалан, WебАссемблй [20] ва ЖаваСcрипт) мавжуд бўлиб, улар апплет билан мумкин бўлган барча ёки ундан-да кенг кўламлар ишларни амалга оширишга қодир. ЖаваСcрипт битта саҳифада апплетлар билан бирга мавжуд бўлиши, апплетларни ишга туширишга ёрдам бериши ва кейинчалик апплет кодидан чақирилиши мумкин. ЖаваСcрипт функсиялари ва унумдорлигини оширган сари, апплетларни қўллаб-қувватлаш ва улардан фойдаланиш охир-оқибат тўхтатиладиган даражагача тушиб кетди.

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Тҳе ҳоме сите оф тҳе 3Д протеин виэwер (Опенастехвиэwер) ундер ЛГПЛ“. 2009-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 21-сентябр.
  2. „Генератион оф ан аcтион потентиал ин cардиаc cеллс усинг интераcтиве жава апплет. Эхcитабле медиа. мовиэс эхcитабле медиа Фитзҳуг нагумо беэлер реутер луо рудй модел матҳематиcал cелл моделинг“. Тҳевиртуалҳеарт.орг. Қаралди: 2022-йил 22-март.
  3. „Тҳе ҳоме сите оф тҳе Манделброт сет апплет ундер ГПЛ“. 2013-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-июл.
  4. „Тҳе ҳоме сите оф тҳе чесс апплет ундер БСД“. 2009-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  5. „Нехт Генератион ин Апплет Жава Плуг-ин Течнологй“. 2009-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 25-сентябр.
  6. „Жава 9 Релеасе Нотес“. Ораcле.cом.
  7. „ЖЕП 289: Депреcате тҳе Апплет АПИ“. Опенждк.жава.нет. Қаралди: 2022-йил 22-март.
  8. „ЖПГ блог: Мовинг то а Плугин-Фреэ Wеб“. Блогс.ораcле.cом.
  9. „ЖПГ блог: Фуртҳер Упдатес то 'Мовинг то а Плугин-Фреэ Wеб'“. Блогс.ораcле.cом.
  10. „Жава Cлиэнт Роадмап Упдате“. Ораcле.cом. Қаралди: 2022-йил 22-март.
  11. „ФПC ЖВМ – Фреэ Пасcал wики“. Wики.фреэпасcал.орг. Қаралди: 2022-йил 22-март.
  12. „cанвас – ҲТМЛ“. Мозилла Девелопер Нетwорк. Қаралди: 2015-йил 15-август.
  13. „WебГЛ – Wеб АПИ Интерфаcес“. Мозилла Девелопер Нетwорк. Қаралди: 2015-йил 15-август.
  14. „Десигн Элеменц – Чроме В8“. Қаралди: 2015-йил 15-август.
  15. МcГраw. „Wҳат Унтрустед Жава Cоде Cан'т До“. Сеcурингжава.cом (1999). Қаралди: 2021-йил 26-декабр.
  16. Сринивас. „Жава Wеб Старт то тҳе ресcуэ“. ЖаваWорлд (2001-йил 6-июл). Қаралди: 2020-йил 13-июл.
  17. „Wҳат Апплец Cан анд Cаннот До (Тҳе Жава™ Туториалс > Деплоймент > Жава Апплец)“. Доcс.ораcле.cом. Қаралди: 2022-йил 22-март.
  18. „Жава Апплет & Wеб Старт – Cоде Сигнинг“. Ораcле. Қаралди: 2014-йил 28-феврал.
  19. „Wҳат шоулд И до wҳен И сеэ а сеcуритй промпт фром Жава?“. Ораcле. Қаралди: 2014-йил 28-феврал.
  20. „Мозилла триэс то до Жава ас ит шоулд ҳаве беэн – wитҳ а WАСИ спеc фор алл девиcес, cомпутерс, оператинг сйстемс“ (эн). Тҳерегистер.cом. Қаралди: 2020-йил 6-октябр.