Jump to content

Жаргон

From Vikipediya

Жаргон (франсузча: жаргон сафсата) — бирор ижтимоий гуруҳнинг ўзига хос лексикаси, фонетикаси ва грамматикаси билан умум сўзлашув тили ва маҳаллий диалектлардан фарқ қиладиган тили. Жаргон муайян ижтимоий муҳитда юзага келади ва шулар манфаатига хизмат қилади (мае, талабалар, ҳарбий хизматчилар, турли касб, машғулот эгалари орасидаги Жаргон). Бундай Жаргонларни кучли ривожланган ва аниқ терминларга эга бирор касб тили билан аралаштирмаслик лозим. Жаргон ҳам лексик, ҳам услубий жиҳатдан турли-туман, тезда ўзгарувчан, барқарор бўлмайди.

Масалан, ёшлар орасида "кетдим" ўрнида "сирпандим", "пул" ўрнида "соққа", "доллар" ўрнида "кўки"; санъаткорлар орасида "хизмат учун ҳақ олмаслик" ўрнида "том сувоқ", "пул" ўрнида "якан" ва ҳоказо Жаргонлар учрайди. Жаргон бадиий ижодда асар қаҳрамони хусусияти, табиатини очиб бериш учун хизмат қилади.

Жаргонлар турли тилларда сўзлашувчи халқлар вакилларининг бир-бирлари билан алоқа қилишида ёки турли халқ вакиллари йиғиладиган жойлар (мае, чегара, портлар)да ҳам пайдо бўлади. Жаргонлар қайси ижтимоий гуруҳ орасида юзага келган бўлса, деярли фақат шу гуруҳ вакиллари учун тушунарли бўлади, шу тоифадагиларнинг вазият, шароит тақозасига кўра бошқалардан яширин тутиладиган мақсадларига хизмат қилади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил