Ғиёсиддин Муҳаммад
| Ғиёсиддин Муҳаммад форсча: غياث الدين محمد | |
|---|---|
| Бош вазир | |
|
Мансаб даври 1327 – 1336 | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Отаси | Рашидуддин Фазлуллоҳ |
| Дини | Ислом |
Ғиёсиддин Муҳаммад (тахминан 1336-йил 3-май куни ўлдирилган) — Элхонийлар давлатининг вазири, Рашидиддин Фазлуллоҳнинг ўғли.
Ҳаёти
[edit | edit source]1327-йилда Абу Саид томонидан вазир лавозимига олиб келинган. Манбаларда Бағдод черковларини бузиш ва ҳанафийликни тиклаш ишларини амалга оширгани билан эсланади[1]. Шунингдек, Мамлуклар билан тинчлик шартномаси ҳам тузган. Ғиёсиддин Муҳаммад қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун шароит яратиб, Хуросондаги порахўрлик ҳолатларига барҳам бергани айтилади.
Ғиёсиддин Муҳаммаднинг фаолияти амирлар томонидан қўллаб-қуватланмаган. 1328-йил июл ойида амир Али Подшоҳ Ойрот унга Султония томонидан ҳужум уюштиради, аммо бу исён бостирилади. 1329-йилда Норин Тагайнинг қўзғолони бостирилиб, бу саркарда ҳам қатл этилади. 1334-йилда амалга ошган Маҳмудшоҳ Инжу қўзғолони тақдири ҳам шундай кечган.
Ўлими
[edit | edit source]1336-йилда Абу Саид вафотидан сўнг Маҳмудшоҳ Инжу билан бирга ҳаракат қилиб, Арпахонни тахтга олиб чиққан. Ҳамдуллоҳ Ғазвиний бу ҳақида: „Бу даврга келиб, мамлакатда бўлиб ўтиши узоқ кутилган фитна кўтарилиб, давлат амалдорларининг ҳар бири ўз даъвосига эга эди. Ҳар ким салтанатдаги муҳим вазифаларга ўз вакилини қўйишни ният қилганди“, деб ёзади. Абу Саид ўрнига келган Арпа хоннинг марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлари самарасиз кечади. Марказий ҳукуматга қарши чиққан амир Али Падшоҳ бошчилигидаги ойрат қабиласи Арпахонни ҳокимиятдан маҳрум қилади ва унинг ўрнига Мусохон ҳукмдор деб эълон қилинади. Ғиёсиддин Муҳаммад 1336-йилда Али Падшоҳнинг хабари бўлмаган бир вазиятда қатл қилинади. Унинг мол-мулки эса мусодара қилиб юборилган[2].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Ṣафадī, ал-Wāфī беъл-wафайāт, эд. С. Дедеринг, ИВ, Дамасcус анд Wиэсбаден, 1959; 2нд эд., 1981, п. 329.
- ↑ „Қиясəддин Мəҳəммəд - Ираниcа“. 2022-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-декабр.