Jump to content

Бухоро

Координаталари: 39°46′0″Н 64°26′0″Э / 39.76667°Н 64.43333°Э / 39.76667; 64.43333
From Vikipediya
Бухоро
шаҳар
39°46′0″Н 64°26′0″Э / 39.76667°Н 64.43333°Э / 39.76667; 64.43333
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Бухоро вилояти
Ҳукумат
 • ҳоким Турсунов Қурбон Ибрагимович[1]
Илк эслатилиши ВИ аср
Майдон 143.0 км2 (55.2 кв ми)
Маркази баландлиги 225 м
Иқлим тури қуруқ, мо'тадил
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Аҳолиси
 (2010)
280 000 (2 019-йил)[2]
Миллий таркиб О'збеклар
Тожиклар
Руслар
Туркманлар
Бухоро яҳудийлари
Татарлар в.б.
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди 65
Почта индекс(лар)и 2001ХХ
Автомобил коди 20 (1998—2008), 80-84 (2008)
Бухоро харитада
Бухоро
Бухоро

Бухоро — Ўзбекистон Республикасининг қадимий шаҳарларидан бири, Бухоро вилоятининг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Ўзбекистоннинг илк пойтахти ҳисобланади.Буюк ипак йўлида йирик тижорат марказларидан бўлган. Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбида, Зарафшон дарёси қуйи оқимида жойлашган. Тошкентдан 616 км. Бухоро 2 та шаҳар раёни (Файзулла Хўжаев ва Тўқимачилик)га бўлинган. Аҳолиси 290 000 (2019). Аҳолисининг катта қисмини ўзбеклар ташкил этади. Олий та‘лим муассасалари: Бухоро давлат университети, Бухоро давлат педагогика институти, Бухоро муҳандислик-технология институти.

Номланиши ва этимологияси

[edit | edit source]

Бухоро шаҳри қадим замонларда қандай номлангани — номаълум. Милодий В асрга оид хитой манбаларида Бухоро шаҳри Нюми тарзида тилга олиниб ўтилган. Бинобарин, шаҳарда шу номдаги мулк ҳукмдорининг қароргоҳи ҳам бўлган. Тан империясининг ВИИ асрга оид солномаларида Бухоро шаҳри Ан (Анго), Анси, Бухо (Бухе, Фухо) шаклларида қайд этиб ўтилган. Кейинчалик шаҳар ҳар хил номлана бошлади. Араб қадимий манбаларда у Бумискат, Мадинат ус-суфрия (Мис шаҳар), Нумижкат (сўғдча нумиж ёки намич дегани машҳур деган маънони англатган) тарзида келтирилган. Қадимий замонларда яшаган маҳаллий муаллифларнинг фикрича, шаҳарнинг номи Бухор, яъни "Санамлар турган ибодатхона" маъносини англатувчи бир сўздан келиб чиққан.

Айрим тадқиқотчиларнинг фараз қилишларича, Бухоро номи минтақанинг энг асосий буддавийлик ибодатхонаси вихара ёки ана шу вихаранинг суг'дий транскрипсияси бўлмиш бухоро (ибодатхона) сўзидан келиб чиққан. Аммо буддавийлик ва монийлик диний таълимотларига оид осори атиқалар шаҳар ҳудудида ҳам, умуман, Бухоро воҳасида ҳам топилган эмас.

Бухоро (Бухара) топоними илк бор сўғд ёзувлари билан Бухорода зарб қилинган мис тангаларида тилга олинган (милодий ИВ-В асрлар).[3]

Тарихи

[edit | edit source]

Бухоро шаҳри Шарқнинг машҳур қадимий шаҳарларидан бири. Археологик маълумотларга кўра, Бухорога милоддан аввалги ВИ асрда Афросиёбнинг куёви Сиёвуш томонидан асос солинган.[4] Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида жойлашган Бухоро шаҳри ва унинг атрофидаги ерлар қадимда ниҳоятда хушманзара — ҳайвонот ва ўсимлик дунёси бетакрор, кўл ва оқар сувларга бой бўлиб, тарихчи Наршахийнинг „Бухоро тарихи“ асаридаги маълумотлар буни тасдиқлайди.

Шаҳар ёши аниқлашга доир тадқиқотлар
[edit | edit source]

Шунингдек, шаҳарнинг ёшини аниқлаш мақсадида бутун Бухоро воҳаси бўйлаб, чунончи йирик археологик ёдгорликлар — Пойкенд, Қўрғони Вардонзе, Ромитан, Варахша, Хожа Бўстон, Қўзимонтепа, Оқсочтепа ва бошқа шаҳар ҳаробаларида кенг археологик қазишмалар олиб борилди. Археологик тадқиқотлар жараёнида Бухоро хусусидаги ёзма манбаларда келтирилган маълумотлар билан археологик топилмалар қиёсланиб, қуйидагича хулосага келинди. Зарафшон дарёсининг қуйи оқимидаги дастлабки манзилгоҳлар жёз даври (милоддан аввалги 2-минг йилликнинг 2-ярми) даёқ вужудга келиб, улар синчли ярим ертўлалардан иборат бўлган (қуриб қолган Моҳондарё тармоғи минтақасида олиб борилган тадқиқотлар буни тасдиқлайди); милоддан аввалги 6—5-асрларда Зарафшон дарёсининг йирик тармогилари делталари жойлашган ерларда мустаҳкамланмаган манзилгохлар пайдо бўлган. Милоддан аввалги 4-асрда эса Бухоро арки қурилажак ҳудуд баланд мудофаа девори ва кенг хандақ билан ўраб олиниб, унинг этагида учта мустаҳкамланган манзилгоҳ жойлашган (бу хил манзилгоҳлар милоддан аввалги 1-минг йиллик бошидан Ўрта Осиёнинг деҳқончилик қилинадиган вилоятларига хосдир). Мазкур манзилгоҳлардан бири Фиробдиз, иккинчиси Навмичкат, учинчиси Бухоро деб аталган. Кейинчалик бу уч манзилгоҳ ўзаро бирлашиб ва тўхтовсиз тараққий этиб бориб, каттагина шаҳарга — Бухоро воҳасининг савдоҳунармандчилик ва маъмурий марказига айланган.

Қадимги давр ва Илк ўрта асрлар

[edit | edit source]

Х аср тарихчиси Муҳаммад Наршахийнинг "Бухоро тарихи" асарида ўз аксини топган маҳаллий мифологик анъаналар шаҳарнинг қадимий қисми — Арк қалъасига асос солиниши қаҳрамонлик эпослари баҳодирлари Сиёвуш ёки Афросиёб, яъни Алп Эр Тўнгага боғлаб, шу тариқа олис-олис замонларга мансуб тарзда ривоят қилинади. Бироқ, воҳадаги Вардонзе, Ромитан, Варахша каби истеҳкомлар ва Пойкенддек бир тижорат шаҳри — Бухоро шаҳридан ҳам қадимийроқ, деб ҳисоблаб келинади.

Бухоро воҳасидаги ҳукмдорлардан бири — Асбар тангаси. ВИ—ВИИ аср боши.

Бухородан топилган тангалар бу ерда савдо-тижорат алоқалари ва товар-пул муносабатлари тараққий этганидан гувоҳлик беради. Тангаларга қараб, бу ерда ҳукм сурган сулолалар алмашинуви, ҳукмдорлар исмлари, унвон-мартабалар номланиши, сулола аломатлари — тамға ва бошқа тасвирлари ўзгариб боришини аниқ-тиниқ кузатиш мумкин. Бироқ шаҳар ҳудудида Салавкийлар ҳукмдори Евтидемнинг дирҳамларига тақлидан зарб этилган хазина 1937-йили топилган холос.

Шаҳристонга асос солиниши

[edit | edit source]

Бухоро қалъасидан шарқ томонда 3 ёки 4 нафар деҳқоннинг (олий заминдор тоифанинг) ўзига хос мустақил қалъа-истеҳкомлари (кўшклари) негизида аста-секин шаҳарнинг ўзи — Шаҳристон шаклланиб борди (майдони 28—30 гектар). Шаҳристонга асос солиниши эса Абруйнинг зулми туфайли Бухородан Туркистон ва Тарозга кўчиб кетган бухоролик деҳқонларнинг илтимоси билан 560—580-йилларда қўшинлари билан шаҳарга келган турк ҳукмдори Шери Кишвар номи билан боғлиқ ҳолда талқин этилади.

Бухоро Турк хоқонлиги таркибида

[edit | edit source]

567-йилда Бухоро Турк хоқонлиги таркибига кирган. 585—586-йилларда Бухорода Абруй қўзғолони бўлиб, у Турк шаҳзодаси Эл Арслон томонидан бостирилган. Шундан сўнг Янг Соух Тегин Бухоро воҳасининг эгаси сифатида тасдиқланди. Ундан кейин Бухорони 589—603-йилларда унинг ўғли Нили бошқарган. Кейин унинг ўғли Боси тегин (603—604) ҳукмронлик қилди[5].

603—658-йилларда Бухоро Ғарбий турк хоқонлигига бўйсунган Сўғд мулкларидан бири бўлган. О. И. Смирнова Бухоро воҳасининг туркий ҳукмдорлари ВИИИ асрнинг ўрталарида „Ҳоқон пуллари“ ёзуви билан бир гуруҳ Турк-Сўғдий тангаларини чиқарган деб ҳисоблайди[6]. ВИИИ аср Бухоро ҳукмдори Туғшоданинг исми туркий бўлган деб тахмин қилинади[7]

Бухорхудотлар ҳокимлиги даврида

[edit | edit source]
Бухорхудот Хунук тасвирланган танга. Олд томонида тож кийган ҳукмдор ва орқа томонида зардуштийларнинг оташгоҳи тасвирланган (ВИИИ аср бошлари)

ВИИ асрда, араблар истилоси арафасида Бухоро воҳанинг йирик маъмурий марказига айланган эди. Бухоро қалинлиги 18 метргача бўлган мустаҳкам деворлар билан ўралган диз — қалъадан иборат бўлган савдо шаҳри эди. Бидун Бухорхудот эса „тузилиши жиҳатидан Катта Айиқ юлдузлар туркумига ўхшаб кетадиган“ бир сарой ҳам барпо эттирган. Ҳукмдор бу сарой дарвозаларига ўз исми чекилган темир лавҳача осиб қўйишни ҳам буюрган экан. Бидун саройида мажусий ибодатхона, хазина, зиндон ҳам жойлашган эди. Унинг ғарбий дарвозаси "Регистон" деб аталарди. Негаки бу дарвоза қум тўшалган кенг майдонга олиб чиқарди. Шарқий дарвоза эса "Гўриён" деб аталар, ана шу „Қабристон дарвозаси“ ортида табаррук қадамжо — Бухоронинг афсонавий асосчиси Сиёвуш қабри жойлашган эди.

Шаҳристондан ташқарида эса савдо ва ҳунармандчилик шаҳарчаси ҳам шаклланган. Мох бозори тевараги асосий иқтисодий марказ эди. Унинг номи "Мажусийлар ибодатхонаси" деган маънодаги сўздан келиб чиққан. Бу ибодатхона Шаҳристондан ташқарида, унинг жанубий дарвозалари ва Рўди Зар анҳори оралиғида жойлашган эди. Рўди Зар кейинчалик Шоҳруд деб атала бошлаган ва ҳозирга қадар ҳам у шу ном билан юритилади. Шаҳристоннинг асосий аломати бўлмиш Мағоки Аттори масжиди бугунгача сақланган. Бу жойда бозор қадим-қадим замонлардан то 1930-йилларгача мавжуд бўлган.

Араблар фатҳидан сўнг

[edit | edit source]

Арабларнинг Бухорога дастлабки юришлари ўлжа ва даромад олиш учун таловчилик тарзидаги ҳужумлардан иборат бўлган.

Бухорога ислом узил-кесил кириб келиши ВИИИ аср бошларида рўй берган. Араб халифалигининг Хуросондаги ноиби Қутайба ибн Муслим (704—715) шаҳарда доимий араб қўшинини жойлаштирди ва мавжуд уйларнинг ярмини арабларга тақсимлаб бериш тўғрисида буйруқ чиқарди. Айюб ибн Ҳасанни Бухоронинг биринчи араб амири этиб тайинлади. Қутайба исломни қабул қилган Туғшодани тахтга ўтқазиш билан Бухорода қадимий маҳаллий сулолалар ҳокимиятини сақлаб қолди. Шу тарзда Бухорхудотлар ўз ўлкаларида араблар билан биргаликда ҳукмдор бўлиб қолишди.

Мағоки Аттори — Мох бозорида жойлашган мажусийлар ибодатхонаси ўрнида бунёд этилган масжид ўрнида Қорахонийлар даврида, ХИИ асрда қурилган

Айнан Қутайбанинг ўзи 713-йили Бухоро аркида мажусийлар бутхонасини жоме масжидга айлантирди ва шаҳар аҳолисига 2 дирҳам эвазига ҳар жума куни ибодатга жамланишни буюрди. Регистон майдонининг шимолий қисмида эса биринчи ҳайит масжиди — Маъбад (ибодат жойи) деб номланган дарвозаси бўлган Намозгоҳ бунёд этилди. Орадан кўп ўтмай ана шу Намозгоҳнинг шимолий тарафида мусулмонларнинг йирик хилхонаси — қабристон ҳам пайдо бўлди. Бану Ҳанзалия масжиди (кейинчалик, чамаси, Аш-Шом деб атала бошлаган) Шаҳристоннинг жануби-ғарбий қисмидаги насронийлар черкови ўрнида пайдо бўлган. Айнан шу атрофларда Бану Саъдия масжиди жойлашган, шимоли-ғарбий тарафида эса Бану Қурайшия, шимоли-шарқий тарафида эса Бану Ҳамдония масжидлари макон тутган. Қисқаси, арабларнинг қурайш, саъд, ҳанзала ва ҳамдон қабилалари Шаҳристонни эгаллаб олган эди. Шаҳристоннинг жануби-шарқий тарафида жойлашган, Хин деган аслзода деҳқонга тегишли бўлган қалъа — қўрғонни эса унга Аҳмад номини берган Бухоронинг биринчи имоми — Айюб эгаллаб олди. Шаҳристондан ташқарида, Мох бозорида жойлашган мажусийлар ибодатхонаси эса Мағоки Аттори масжидига айлантирилган эди.

Араб қабилалари Бухоро шаҳрига келиб жойлашганидан кейин маҳаллалар — мавзелар ўртасидаги деворлар аста-секин олиб ташланди, бир қанча вақт ўтиб, уларнинг ўрнида янги тураржой бинолари пайдо бўлди.

715-йили Қутайба ибн Муслим вафот этдганидан кейин Бухоро араблар назорати остидан аста чиқа бошлади. Милодий 728—729-йилларда суғдийларнинг ғарбий турк ҳоқони туркашлар ҳоқони томонидан қўллаб-қувватланган кучли қўзғолони натижасида шаҳар бир йил мобайнида араблар назоратидан ташқарида бўлди, кейин яна улар таъсирига тушиб қолди.

Шарик қўзғолони
[edit | edit source]

Дастлабки вақтларда Бухорога келиб ўрнашган араб қабилалари 750-йили Араб халифалигида Аббосийлар сулоласи ҳокимият тепасига келишини маъқул кўришмади, ўша йили Аббосийларга қарши Шарик ибн Шайх Махри бошчилигида бўлган қўзғолон шундан далолат беради. Бухоронинг араб ҳокимияти вакиллари ва шаҳар аҳолиси қўзғолончиларни қўллаб-қувватлади. Абу Муслим Бухоро ва Самарқанд ҳокими Зиёд ибн Солиҳни Шарикка қарши юборди. Ибн Солиҳ қўшинлари исённи шафқацизларча бостирди. Бухорога ўт қўйилди, шаҳар 3 кун ўт ичида қолди. Асирлар шаҳар дарвозаларига осиб қўйилди. Бухорхудот Қутайба ибн Туғшода 700 Хуросондан шимолдаги қўрғон аҳолиси билан ҳамжиҳат Зиёд ибн Солиҳ томонида жанг қилди, аммо кейинчалик у, қўзғолонни бостиришда фаол қатнашганлигига қарамай, исломдан юз ўгирганликда айбланиб, Абу Муслимнинг кўрсатмасига биноан қатл этилди.

Муқанна қўзғолони
[edit | edit source]

ВИИИ аср 3-чорагида араблар Бухорода ҳукмронлиги номигагина бўлиб қолган Бухорхудотларни сиқиб чиқарди, ўз ҳокимиятини тўлиқ мустаҳкамлаб олди. Бухорхудотлар Бухорони Аббосийларга қарши ўз курашининг таянчи қилиб олган Ҳошим ибн Ҳаким (Муқанна) томонида бўлишган. Бу курашга Маволи Тагиф, Юсуф Гарм бошчилик қилишган. Муқаннанинг бухоролик муридлари асосан Наршах қишлоғида тўпланишган.

Муқанна қўзғолони бостирилганидан кейин Мусайб ибн Зуҳайр ҳукмронлиги даврида 782-йили Варахшада Муқанна қўзғолонини қўллаб-қувватлагани учун сўнгги Бухорхудот Бунёд ўлдирилди. Бинобарин, Бухорода бир неча юз йилликлар давомида ҳукмронлик қилган Бухорхудотлар сулоласи, айни вақтда Бухоро тарихидаги исломгача бўлган давр Бунёднинг ўлими билан ниҳоясига етди. Ўшандан бошлаб сулола йўқотиб юборилмаган бўлсада, амалда сиёсий ҳокимиятдан маҳрум бўлди.

Рофе ибн Лайс қўзғолони
[edit | edit source]

806—810-йилларда бутун Мовароуннаҳр исёнкор амир Рофе ибн Лайс қўлига ўтди. Уни Хуросон ноиби Али ибн Исонинг оғир солиқ зулмидан ва порахўрлигидан ғазабланган суғдийлар фаол қўллаб-қувватлашди. 809-йилда халифа Ҳорун ар-Рашид қўзғолончиларга қарши катта қўшин юборди ва Бухоро қамал қилинди. Бухородаги қўзғолонга ва шаҳарнинг мудофасига Рофе ибн Лайснинг укаси Башир ибн Лайс бошчилик қилди. Ниҳоят, шаҳар забт этилди, Башир асир олиниб, халифанинг буйруғига кўра қатл қилинди.

Тоҳирийлар ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]

Тарихдан маълумки, маҳаллий, форслар вакилларидан бири — Тоҳир ибн Ҳусайн Хуросон ноиби этиб тайинланган ва Хуросон ҳамда Мовароуннаҳрни эгаллаган Тоҳирийлар сулоласининг (821—873) асосчиси бўлиб қолган. Сўнгги Тоҳирийлардан бири Ҳусайн ибн Тоҳир 874-йили Хоразмдан чиқиб, Бухоро воҳаси томон йўл олади ва беш кунлик қамалдан кейин Бухорони қўлга киритади. Унинг қўшинлари томонидан қилинган бебошлик сабабли, шаҳарнинг каттагина қисми ёниб кетади, бухороликлар қўзғолон кўтариб, Ҳусайнни қочишга мажбур қиладилар. Ундан кейин Бухорони кейинчалик машҳур бўлган Сомоний амир Исмоил ибн Аҳмад бошқара бошлади. Шундан нафақат шаҳар, балки бутун Марказий Осиё тарихида янги давр бошланди.

Ташқи деворнинг барпо этилиши
[edit | edit source]

ИХ аср ўрталарида, аниқроғи, Тоҳирийлар сулоласи Хуросонда ноиблик қилган йилларда Бухоро шаҳри теварагида ташқи девор барпо этилди. Унинг ҳудудига эса Қалъа, Шаҳристон, Мох бозори, Намозгоҳ ва унинг шимол тарафида жойлашган қабристон, Кўшки Муғон, Бухорхудотлар авлодлари ва шаҳарликларнинг ўзлари яшаб турган манзилларга туташ чекка ерлар кирган эди. Айтиб ўтилган ташқи девор сарҳадида шаҳарнинг умумий майдони 700 гектардан ортиқроқ бўлган. Шаҳар иморатлари эгаллаган майдонлар Сомонийлар ҳукмронлиги даврида энг катта кўрсаткичга эришган, ХИИИ аср бошларида эса кескин равишда қисқариб кетган, хуллас, ўша кезларда иморацозлик ва бунёдкорлик равнақ топган эди.

Ҳар ҳолда бу даврга келиб Қалъа — Кўҳандиз (Эски қалъа), Шаҳристон — Шаҳри дарун (Ичкари шаҳар) ё Мадина (арабчадан шаҳар), ана шу шаҳар унсурлари ҳудудидан ташқи деворлари ичкарисида бўлган қисмлар Шаҳри берун (Ташқари шаҳар) ёки Работ деб атала бошлаган эди. Шаҳар ташқи деворида эса 11 та дарвоза ўрнатилган эди.

Сомонийлар ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]

ИХ аср бошларида Мовароуннаҳрда Тоҳирийлар ўрнини Сомонийлар сулоласи эгаллади.

Сомонийлар сулоласи асосчиси Сомонхудот неваралари ўз бошқарувига олган Мовароуннаҳр вилоятлари орасида Бухоро йўқ эди. Фақат ярим аср ўтгач, 874-йилда Сомонхудотнинг 25 ёшли авараси, кейинчалик машҳур бўлиб кетган Исмоил ибн Аҳмад Бухородан Ҳусайн ибн Тоҳир қувилганидан сўнг бу ерда қарор топди. Исмоил Сомонийнинг кўтарилиши шу ерда бошланди. 892-йили у бутун Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлиб қолди.

Исмоил Сомоний тахтга ўтиришидан анча олдин Бухоро воҳаси атрофига анчагина узун бўлган Канпир девор номли девор олдирилган эди. Уни рисоладагидек сақлаб туриш учун катта маблағ ва куч талаб қилинган. Исмоил Сомоний вазиятни қатъий ўзгартирди ва қонуний фахр билан: "Мен тирик эканман, мен — Бухоро девориман", деб хитоб қилган.

Кейинги йилларда у Тарозни (ҳозирги Жанубий Қозоғистонда), Ғарбий Афғонистон, Шарқий ва Марказий Эрон ерларини ўз салтанатига қўшди. Улкан Сомонийлар давлати шу тарзда барпо этилиб, тахминан ўша сарҳадларда Х аср охирларигача яшаб келди. Исмоилнинг меҳри тушган Бухоро ўз тарихида илк бор катта салтанатнинг пойтахти бўлиб қолди.

Бухоро — Сомонийлар давлати пойтахти

[edit | edit source]

Қўлёзма манбалар, шу жумладан Сомонийлар ҳукмронлиги даврида ёзилган Муҳаммад Наршахийнинг "Бухоро тарихи" асарида келтирилган маълумотлар айнан Исмоил Сомоний Бухорони давлат пойтахти қилганига ҳеч бир шубҳа туғдирмайди. Исмоил Сомонийдан кейин Бухорода мунтазам танга зарб этилди.

Шаҳар Сомонийлар даврида, тарихан, тўрт қисмга ажратилган бўлиб, мазкур қисмлар бугунги кунда ҳам релеф жиҳатидан бир-биридан ажралиб туради. Бу қисмлар орасида энг мустаҳками Кўҳандиз (Арк қалъаси) эди, у хом ғиштдан терилган жуда баланд ва қалин девор билан ўралган, деярли йўлаб бўлмасди. Ана шу деворнинг бутун тевараги бўйлаб пишган ғиштдан ўзига хос „ёпинчиқ“ қадамалар кийдирилган. Қалъа майдони эса унинг ташқи деворлари бўйлаб тахминан 3,5—3,8 гектарни ташкил этарди. Бу ерда қабулхона, хазина, улкан кутубхона (ёш Абу Али ибн Сино шу ерда шуғулланган), зиндон ва ҳунармандчилик устахоналари жойлашган эди. Аркнинг ғарбий этагида каттагина Регистон майдони бўлиб, унда 10 та давлат бошқармалари — девонхона биноси қад кўтарган. Худди шу ерда сарой қурилган бўлиб, Бухорога Х аср охирларида келган Муқаддасий мусулмон оламида бундан муҳташамроқ саройни кўрмаганлигини таъкидлайди. Регистонда, шунингдек, ҳайит намозлари ўқиладиган ийдгоҳ — мусалло ҳам бўлган, аммо Сомонийлар даврида шаҳар аҳолиси шу қадар кўпайдики, натижада эски мусаллога барча намозхонлар сиғмай қолди. 971-йилда қалъадан ярим фарсах (3—4 километр) масофада янги мусалло қурилди. Яна бир ҳукмдор саройи Жўйи Мўлиён канали соҳилида қад кўтарди.

Аркдан шарқ томонда мустаҳкамланган Шаҳристон жойлашган. Унда бинолар зич қилиб қурилган, чуқур ҳандақ ва еттита дарвозахонаси бўлган мустаҳкам девор билан ўраб олинган эди. Улардан айримлари эса замон силсиласида ўзгариб турган бир қанча ном билан аталган. Шарқий деворда Мох дарвозаси (Бозор, Мадина, Шаҳристон, Атторон), Кўҳандизга қараган ғарбий деворда эса Бану Саъд ёки Саъдобод, Бану Асад (исломдан аввалги номи Муҳра), Кўҳандиз, Ҳақроҳ (Хокроҳ) ёки Ҳуфра (ер ости тоннели — лаҳм) сингари тўртта дарвоза, шимолий деворда Нур дарвозаси, Х асрнинг ўрталаридан бошлаб Мансур дарвозаси, шарқий деворда эса Самарқанд ички дарвозаси ёки Нав дарвозаси жойлашган эди. Шаҳар ташқариси — работ ҳам девор билан ўралган ва ички ҳамда ташқи работларга бўлинган.

Бухородаги Сомонийлар даври иншоотларидан фақат Сомонийлар мақбараси — Марказий Осиёдаги энг кўҳна мусулмон меъморий иншооти ва бутунлай пишиқ ғиштдан кўтарилган илк биногина бизнинг давримизгача сақланиб келди.

Арк ва Шаҳристон оралиғида, Жоме масжиди яқинида катта тўқимачилик корхонаси жойлашган бўлиб, унда ажойиб матолар, гиламлар тўқилган. Унинг маҳсулотлари Сурия, Миср ва Румга (Кичик Осиё) олиб борилган.

Пойтахтнинг имтиёзли шароити, подшоҳ саройининг бой ва серҳашамлиги, кўпинча Сомоний амирларнинг ўзларидек фанга, санъатга ҳомийлик қилувчи давлатманд кишилар — месенат тарзида намоён бўлувчи тўраларнинг кўплиги — буларнинг бари Бухорода фан ва маданият иштиёқмандларини жалб этди. Шу боисдан Сомонийлар Бухороси „шон-шуҳрат макони, даврининг буюк кишилари йиғиладиган жой“ ҳисобланган. Араб тилида ёзувчи ўн ва юзлаб шоирлар Сомонийлар даврида Бухорода ижод қилдилар. Форс-тожик шеърияти соҳасидаги мувафақиятлар, аввало, Сомонийлар вазири Балъамийнинг ҳиммати ва ҳомийлигидан фойдаланган буюк Рудакий номи билан боғлиқ. У Бухорода форс тилида шеър битувчи энг яхши, лекин ягона шоир эмас эди.

Бухоронинг Афшона қишлоғида таваллуд топган буюк тиббиёт соҳиби, файласуф Абу Али ибн Сино Сомонийлар давлати пойтахтида яшаган олимлар орасида энг машҳури эди.

Сомонийлар давридаёқ Бухоро ўтмишига бағишланган асарлар пайдо бўла бошлайди. Шундай асарлардан бири Наршах фуқароси Муҳаммад Наршахий томонидан Сомоний Нуҳ ибн Наср учун ёзилган "Бухоро тарихи" асаридир. Катта шуҳрат қозонган ана шу асар кейинчалик (ХИХ асрга қадар) бир неча бор қайта ишланди, қисқартирилди ва тўлдирилди, қайта-қайта кўчирилди.

Сомонийлар давлатининг юқори лавозимли амалдорлари (масалан, Балъамий ва Жайҳоний) фақат фан ва санъат ҳомийси бўлибгина қолмай, айни вақтда Бухоронинг ижодий ҳаётида ҳам бевосита иштирок этганлар.

Сомонийлар давридаёқ Бухоро йирик диний илмлар марказига айланиб, ислом таянчидек буюк шарафга муяссар бўлди. ИХ асрнинг машҳур ҳадисшуноси, Бухоро номини бутун мусулмон оламига шарафлантирган Имом ал-Бухорий ҳам айнан Бухородандир. Сомоний амирлар уламоларни шу қадар юксак қадрлар эдиларки, барча фуқаролардан фақат уларгина ҳукмдор олдида ерни ўпишдек таҳқиромиз удумдан озод этилганди.

Таълим соҳасида Сомонийлар даврида ислом оламида мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришилди. Ўз даврининг дорилфунунлари бўлган дастлабки мадрасалар айнан Бухорода очилиб, уларда йирик исломшунос олимлар дарс берди. Бухорода Х асрда шаҳарнинг энг қадимий мадрасаларидан бири — Фаржок мадрасаси очилган[8].

999-йили Сомонийлар пойтахти қорахоний Наср ибн Али томонидан жангсиз эгалланди. Сомонийлар сулоласининг сўнгги вакили, тақдир тақозоси билан Сомонийлар давлати асосчисининг исми билан аталган Исмоил ал-Мунтасир яна бир неча йил Қорахонийлар билан кураш олиб борди. Баъзи-баъзида бир қатор муваффақиятларга ҳам эришди, ҳатто Бухорони қўлга киритди. У 1005-йили ҳалок бўлди.

Ўрта асрлар муаррихлари асарларида Бухоро, ҳаддан ташқари кўп ишлатиладиган таъбир билан айтганда, „бир-бирига зид манзараларга бой бир шаҳар“ сифатида киши олдида намоён бўлади. Кенг кўчалар, хушифор ҳаммомлар, чиройли бозорлар, муаззам масжидлар, адолатли султонлар, шаҳар аҳолиси фаровон яшаши ва саводхон эканлиги, яхши ва сифатли озиқ-овқатлар истеъмол қилиниши сингари бир қатор ижобий ҳолатлар баробарида пешайвони бўлган чўпкори иморатлар ва тор уйлар шаҳарда ниҳоятда зич қуриб ташлангани, турар жой қимматлиги, қудуқларнинг суви шўрлиги, ҳаво етишмайдиган савдо расталари, ахлат тўлиб кетган ариқлар, тез-тез рўй бериб турадиган ёнғинлар ва ҳоказо салбий жиҳатлар қайд этиб ўтилган.

Қорахонийлар ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]

Х аср охири — ХИ аср бошларида Сомонийлар билан Қорахонийлар ўртасида кураш жараёнида Бухоро бир неча бор қўлдан қўлга ўтган. Кўп ўтмай бошланган Қорахонийларнинг ўзаро урушлари Зарафшон этакларига ҳам бевосита етиб келди.

992-йилда Бухорода Қорахонийларнинг дастлабки тангалари муомалага чиқарилди.[9] 999—1000-йилларда Қорахонийлар Бухорода Арслон-илиг ёки Арслон ёзуви билан тангалар чиқардилар.[10] Бухоро, гарчи ўз пойтахтлик мавқеидан маҳрум бўлган эса-да (Чуй водийсидаги Боласоғун шаҳри Қорахонийлар давлатининг пойтахти бўлган), мамлакат янги ҳукмдорининг интилишлари узвий боғлиқ энг йирик марказлардан бири бўлиб қолди.

1020/21-йилда қорахоний Али ибн Ҳасан (Али-тегин) Бухорода узоқ вақт ўрнашиб қолиб, Мовароуннаҳрнинг ажралиб чиқишига асос солди. 1024—1025-йилларда унинг мавқеи кучайди. Шундан сўнг, бир муддат барча мулкларидан маҳрум бўлиб, кўп ўтмай, у Бухорони қайтариб олишга эришди, кейин (1028-йили) Самарқандни ҳам олди. Зарафшон водийсига то ўлимига қадар — 1034-йилгача ҳукмронлик қилди. Олимларнинг фикрича, Али учун ҳар икки шаҳр (Самарқанд ва Бухоро) муҳим эди, лекин расмий пойтахт сифатида Самарқандни белгилади. 1032-йилда Маҳмуд Ғазнавийнинг ўғли Маъсуднинг кўрсатмасига биноан хоразмшоҳ Олтинтош раҳбарлигида ғазнавийларнинг каттагина қўшини Бухоро воҳасига бостириб кириб, Бухорони забт этди ва талон-торож қилди; лашкарлар катта ўлжани қўлга киритишди.

1040-йилда Иброҳим ибн Наср (Бўритегин; Тамғачхон Иброҳим) жангу жадал билан Юсуф ибн Алидан Самарқандни тортиб олиб, Бухорони эгаллашидан олдиноқ ўзини ҳукмдор, хон (Тамғачхон ёки Тафғачхон) деб эълон қилди ва қароргоҳини Самарқандда жойлаштирди. Бинобарин у ҳам Бухоронинг аҳамиятини яхши тушунган. Шундан кейин кўп ўтмай 1040/41-йилда Иброҳим ибн Наср Бухорони эгаллади, сўнг яна қўлдан чиқарди, 1041/42-йилда бу шаҳарни узил-кесил ўзига бўйсундирди. Олимлар фикрича, чамаси, тақводорлиги билан машҳур бўлган Иброҳим ибн Наср Бухорони узил-кесил забт этишини „Оллоҳ иродаси билан“ эришилган ғалаба эканини эътироф этиб, ана шу воқеа шарафига зарб эттирган Бухоро дирҳамлари ёзувига Қуръондан „ғалаба“ сўзли икки оят кириттирган.

Мовароуннаҳрда Иброҳим томонидан алоҳида давлат тузилмаси сифатида барпо этилган Ғарбий Қорахоний хоқонлигининг пойтахти Самарқанд бўлиб қолди. Қатъий сунний мазҳаби ҳимоячиси бўлган Иброҳим ибн Наср бу мазҳабдан ҳар қандай четга чиққанларни таъқиб қилди. 1056-йилда Ироқдан то Мовароуннаҳргача бўлган улкан ҳудуд даҳшатли очлик балосига учради, шундан кейин ўлат тарқалиб, Бухорогача етиб келди.

1068-йилда Иброҳимнинг ўғли ва вориси Шамсулмулк ўз укаси Шувайс билан курашда тахтни ҳимоя қилишга мажбур бўлди. Шувайс Бухорони эгаллаб, ҳатто у ерда ўз тангаларини чиқарди, лекин акаси томонидан мағлуб қилинди. Ҳарбий ҳаракатлар вақтида Бухоронинг жоме масжиди ёниб кетди. Бир неча йилдан кейин салжуқий султон Алп Арслон катта қўшин билан Мовароуннаҳрга бостириб кирди. Унинг қўшинлари Бухоро атрофларига етиб келиб, талон-торож қилишди, аёлларни зўрлашди, бироқ шаҳарнинг ўзи омон қолди: кўксига ханжар қадалган султон ҳаётдан кўз юмди, қўшин чекинди. Унинг ўғли Маликшоҳнинг юришлари (1089) анча муваффақиятли бўлди, шундан кейин Мовароуннаҳр қорахонийлари Салжуқийларга қарам бўлиб қолди. 1141-йилда Самарқанддан шимоли-шарқидаги Қатвон даштида содир бўлган жангда Қорахитойлар Санжар ибн Маликшоҳ бошчилигидаги бирлашган мусулмон қўшинларини тор-мор этиб, бутун Марказий Осиёни ўзларига бўйсундирган бўлсаларда, Самарқанд тахтини Қорахоний хонларда қолдирдиларки, улар 1212-йилгача Самарқандда ҳукмронликни давом эттирдилар.

Бухорода ҳокимият тепасига келган Қорахонийлар дунёвий илмларга эътибор беришмади, уларни рағбатлантиришмади. Табиий фанларга ҳам қизиқиш сусайди. Шундан бошлаб узоқ вақт Бухоро Мовароуннаҳрнинг диний ҳаёт маркази бўлиб қолди. Садрлар (Бурхонийлар) таъсири кучайди[11].

Бурхонийлар ҳокимлиги даврида
[edit | edit source]

Бу давр мусулмон руҳонийлари, айниқса Самарқанд ва Бухоро руҳонийларининг таъсири ва қудрати орта бориши билан эътиборга сазовор. Самарқанд хони Аҳмад улар билан курашда 1095-йили ҳалок бўлди. Ана шу курашнинг илк босқичида 1069-йили унинг ўтмишдоши Шамсулмулк Бухорода жуда эътиборли кишилардан бири бўлган имом Исмоил ас-Саффорни қатл эттирди. ХИИ аср бошларида Султон Санжар ўзига хос Бурхонийлар ёки садрлар сулоласининг асосчиси бўлиб қолган бошқа оиланинг аъзоси Имом Абдулазизни Бухоро шаҳри раислигига (ҳокимлигига) тайинлади. Улар ХИИИ аср бошланишига қадар Қорахонийларга бўйсунишган лекин, ўз қўлларида Бухоро воҳаси устидан ҳам диний ҳокимиятни жамлашди.

Энг муҳими Бурхонийлар тангалар чиқармаган, Бухоронинг Қорахонийлари эса турли хил тангаларни (динорлар, дирҳамлар, фалслар) чиқарганлар.[12]

Сулоланинг иккинчи аъзоси Абдулазизнинг ўғли Умар 1141-йили Қатвон жангида қатнашиб, урушдан кейин қорахитой гурхон томонидан қатл қилинди. Шунга қарамай, қорахитойлар унинг ўрнига Аҳмаднинг укасини тайинлашди. ХИИИ бошларига келиб ҳаддан ташқари бойиб кетган садрлар шиа савдогарининг ўғли томонидан бошқарилган қўзғолон вақтида қувиб юборилди. У шаҳарни эгаллагач Малик Санжар деб аталадиган бўлди. 1207-йили Муҳаммад Хоразмшоҳ Бухорони забт этди ва уни ўзиниг улкан салтанатига қўшиб олиб, бу ерга садрларни қайтарди.

Қорахонийлар даврида бунёдкорлик ишлари

[edit | edit source]

Гарчи Сомонийларнинг тахтдан кетиши туфайли Бухоро ўзининг илгариги сиёсий марказлик мавқеини йўқотган бўлсада, ХИ—ХИИ асрларда унинг аҳамияти ҳали ниҳоятда юқори эди, кўпгина Қорахонийлар у ҳақда ғамхўрлик қилишди. Шамсулмулк Бухоро теварагида Шамсобод қўриқхонасини барпо эттириб, сарой, боғ, яйлов ва ҳайвонот боғи ташкил қилди, шаҳарнинг ўзида эса 1069-йили жоме масжидини таъмирлатиб, қайта қурдирди. Шамсулмулк ворисларидан бири Бухорода яна муҳташам қаср қурдирди. Арслонхон Муҳаммад (1102—1130) бу ерда айниқса кўп қурилишлар қилди. У қўрғонни ва шаҳарнинг ташқи деворларини тиклатди. Янгидан минорали муҳташам жоме масжиди, иккита ҳаммом, иккита сарой қурдирди. Ана шу саройлардан бири кейинчалик мадрасага, шаҳардан ташқари намозгоҳга айлантирилди. Мазкур иншоотлардан Намозгоҳ, аниқроғи унинг пишиқ ғиштдан кўтарилган ва сернақш безатилган меҳроб девори, шунингдек жоме масжидининг минораси — Арслонхон минорасигина (Минораи Калон) сақланиб қолган. У ҳозирга қадар Бухоронинг гўёки бетакрор рамзи сифатида сақланиб келмоқда. Мағоки Аттори масжиди ҳам ХИИ асрга оид бўлиб, унинг пештоқи ўша давр меъморий безагининг бутун бойлиги ва хилма-хиллигини намоён этади. Қилич Тафгач хон Масуд 1165-йилда Бухорода шаҳар деворларини тиклади.[13]

Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]
Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан Бухорода зарб этилган танга

1207-йили Муҳаммад Хоразмшоҳга (1200—1220) Қорахонийлар сулоласининг сўнгги вакили Усмон ибн Иброҳим Самарқандни Қорахитойлардан қутқаришни сўраб мактуб йўллайди. Шу вақтнинг ўзида бухоро садрлари ҳам ундан Малик Санжар қўзғолонини бостиришга ёрдам сўраб мурожат қилишади. Ушбу мурожатларни кўриб чиққан Хоразмшоҳ, Усмон ибн Иброҳим унинг устунлигини тан олганлигини ҳисобга олиб, ўз қўшинларини Мовароуннаҳрга жўнатди, Бухорони забт этди ва уни ўзиниг улкан салтанатига қўшиб олиб, бу ерда садрлар ҳокимлигини бир муддат тиклади. Муҳаммад Хоразмшоҳ даврида вайрон бўлиб, ҳеч бир иморати ва иншооти қолмаган, кўп йиллар давомида ташландиқ холатда ётган Бухоро арки қайта тикланган[14]. Бухоро Мўғуллар босқинига қадар, 1220-йилгача Хоразмшоҳлар давлати тасарруфида бўлди.

Мўғуллар ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]

Бухоро қамали ва аҳолисининг йўқ қилиниши

[edit | edit source]

1220-йил февралида улкан лашкарга бош бўлган Чингизхоннинг Бухорога етиб келиши Муҳаммад Хоразмшоҳ ва унинг лашкарбошилари учун бутунлай кутилмаган ҳодиса бўлди. Ёзма манба маълумотларига кўра, Бухоро қўшини 12 минг отлиқ аскардан иборат эди. Улкан шаҳарни нисбатан кичик қўшин билан ҳимоя қилишнинг истиқболсизлиги, чамаси, равшан эди. Хоразмшоҳнинг ёрдамидан ҳам умид йўқ эди. Шунинг учун Муҳаммад Хоразмшоҳ қўшини бир неча кундан кейин жанг билан мўғул қўшинлари сафини ёриб ўтди, бироқ мўғуллар таъқибидаги бу қўшин ҳалокатга учради. Лашкарлар ташлаб чиққан, руҳоний ва зодагонлар бошқариб турган шаҳар аҳолисининг таслим бўлишдан ўзга чораси қолмади. Шунга қарамай, турк ғуломларидан қолган 400 га яқин ҳимоячилар Бухоро қалъасида мустаҳкамланиб олиб, яна 12 кун жасурлик кўрсатдилар, сўнгги ҳимоячи ер тишлатилгунига қадар қалъани сақлаб турдилар.

Ўша кезлари Бухорода рўй берган воқеалар манбада шундай баён этилган: "Жоме масжидига мўғуллар кириб олиб, уни мурдор қилдилар, Қуръон китоблари масжид ҳовлисига улоқтириб юборилди, улар сақлаб келинган сандиқлардан мўғуллар отларини боқиш учун охур сифатида фойдаланишган, имомлар, шайхлар ва сайидлар, уламо ва мужоҳидлар отхонада отбоқарлик қилишга мажбур этилган". Чингизхон давлатманд кишиларнинг рўйхатини тузишни буюрди, унга 280 киши киритилди; уларни ўз бойликларининг барчасини топширишга мажбур қилишди ва шаҳардаги бадавлат хонадонларни аниқлаш, уларни бойликларини мусодара қилиш учун кишилар белгиланди.

Сўнг одатдаги мўғул анъанасига кўра, барча аҳоли шаҳардан ташқарига чиқарилди ва Бухоро шафқацизларча талон-торож қилинди. Шаҳарда кучли ёнғин чиқиб, деярли ҳамма нарса ёниб кул бўлди. Масжидларнинг талон-торож қилиниши, мўғул лашкарларининг асирларни таҳқирлаши, шаҳарликлар кўзи ўнгида аёлларни зўрлаш бухороликларнинг сабр косасини тўлдирди: бир қатор руҳонийлар, шаҳарлик олимлар қўлда қурол билан ўз ватандошларини ҳимоя қилишга отландилар, аммо улар дарҳол қириб ташланди. Булар орасида машҳур суфий Рукниддин Имомзода ва унинг ўғли қози Садриддинхон, садр Маждиддин Масъуд ва бошқалар бор эди. Мўғуллар истилоси даврида суфий вакиллари оммани бошқаларга қараганда анча қатъий тарзда, қўрқмай мўғулларга қаршилик кўрсатишга даъват этишди.

Мўғуллар жуда кўп Бухороликларни қирб ташлаш билан бир қаторда, кўп бухоролик йигитларни Самарқанд ва бошқа шаҳарларни қамал қилиш учун олиб кетишди. Ҳунармандлар, ёш аёллар ва болаларни қулга айлантириб, мўғул шаҳзодалари лашкарларига бўлиб беришди. Бухоро шу даражада вайрон этилдики, Ибн ал-Асирнинг таъбирича, "худди шаҳар кеча бўлмагандек" эди. Ўша давр муаллифи таъбири билан айтганда, "келдилару емирдилару ёндирдилару ўлдирдилару таладилару кетдилар".

Истило натижасида аҳоли сони кескин камайди, минглаб шаҳар ва қишлоқлар вайрон этилиб, бир умрга қайта тикланмади, феодал жамиятда қулдорлик тузуми вужудга келди, иқтисодиёт бутунлай емирилди. Мўғул истилоси умуман Мовароуннаҳр, хусусан Бухоро фани ва маданияти ривожини бир неча аср орқага суриб юборди. Ҳудудий жиҳатдан Мовароуннаҳр Чингизхоннинг учинчи ўғли Чиғатой улуси таркибига кирди.

Чиғатой улуси таркибида

[edit | edit source]

Чиғатой улуси таркибига кирган Бухоро кейинчалик 1238, 1263, 1273—1276-йилларда ҳам қаттиқ бузғунчилик ва вайронкорликка мубтало этилди.

1316-йил кузида Ҳулоку улуси мўғулларининг Бухоро шаҳри ва воҳасини сўнгги бора вайронага айлантиришди ва талон-торож қилишди. Шу боис 1333-йили Бухоро орқали ўтган марокашлик саёҳатчи Ибн Баттутанинг: "Бир нечасини эътибордан соқит қилганда, ҳозирги вақтда Бухоро масжидлари, мадрасалари ва бозорлари вайрона ҳолида ётибди", — дея ёзганига асло ажабланмаса ҳам бўлади.

Шундай қилиб, шаҳар бир неча бор қирғин ва талон-торож қилиниб, аҳолиси ҳайдаб кетилганлиги ва шаҳарга ўт қўйилганлигига қарамай, Бухоро аста-секин қаддини ростлай борди. Бунга унинг фақат Буюк ипак йўли чорраҳасида анъанавий жойлашган йирик савдо, ҳунармандчилик ва маданият марказларидан бири сифатидаги мавқеигина эмас, балки бу даврга келиб унинг маънавий-диний марказ, мусулмон оламининг Шарқий Маккаси сифатида узил-кесил қарор топганлиги ҳам катта имкон берди. Шунинг учун мўғул ҳукмдорларининг оғир йилларида ҳам Бухоро Мовароуннаҳрнинг йирик иқтисодий ва сиёсий маркази — иккинчи пойтахти бўлиб қолаверди.

Маҳмуд Торобий қўзғолони
[edit | edit source]

1238-йили Бухоро вилоятида мўғуллар зулмига қарши қўзғолон кўтарилди. Уни Маҳмуд Торобий бошқарди. Бухорода ҳам унинг кўплаб тарафдорлари ва издошлари пайдо бўлди. Шулардан бири шаҳарда суфий сифатида машҳур, зодагонлар наслидан бўлган Шамсуддин Маҳбубий эди, унинг қарашлари руҳоний арбоблар қарашларидан кескин фарқ қилган.

Бухоронинг ҳамма меҳнаткаш оммаси томонидан қўллаб-қувватланган қўзғолон анча муваффақиятли бўлди. Қўзғолонни бостириш учун юборилган мўғул қўшинлари тор-мор келтирилиб, 10000 га яқин аскаридан ажралди. Аммо қўзғолончилар жангда ўзларининг 2 нафар сардорларини қурбон беришди, оқибатда кейинги жангда қўзғолончилар мағлубиятга учрадилар. Қўзғолон бешафқатларча бостирилди.

Маҳмуд ва Масъуд Ялавоч Хоразмийлар ҳокимлиги даврида
[edit | edit source]

Шаҳарнинг Чингизхон томонидан тайинланган биринчи мўғул ҳокими Бука Нума эди, аммо олий Ўқтойхон ҳукмдорлиги давридаёқ бутун ҳокимият тўла-тўкис ижарадор Маҳмуд Ялавоч Хоразмийга ўтди. Жувайнийнинг сўзларига қараганда, Маҳмуд Ялавоч ва унинг ўғли Масъудбекнинг фароғатли ҳокимлиги туфайли мамлакат мўғуллар вайронидан бутунлай тикланди. Бухоро буюк ривожланиш даражасига етди, бинобарин, биронта мусулмон шаҳри аҳоли сони, омма бойлиги ва фаннинг юқори даражада ривожи бўйича Бухоро билан баҳслаша олмас эди.

Маҳмуд Ялавочнинг бу ерга келиши билан Бухоронинг қирғин қилиниши тўхтади. У солиқ ундириш воситасида савдо-иқтисодий фаолиятнинг янгидан ривожланиши ва уни мўғул қўшинларининг такрорий вайронагарчилигидан ҳимоя қилиш учун катта куч сарфлади. Шу ҳаракатлари туфайли, у кейичалик Чиғатой улусидан солиқ йиғишни бошқариш лавозимидан четлатилди. Бироқ, кўп ўтмай, Маҳмуд Ялавоч ўрнига мўғулларнинг олий хони Ўқтойнинг талаби билан унинг ўғли Масъуд ўтқазилди. Масъуд бу лавозимда, кичик танаффус билан умрининг охиригача — 1289-йилга қадар хизмат қилди.

Айтилишича, Масъудбек Бухорони жуда севарди, шу боис у шаҳарни аста-секин муҳташам бинолар билан гўзаллаштирди. Шулардан бири Масъудия мадрасасидир. Унинг даврида Бухорода Чингизхоннинг ўғли Тулуйнинг беваси, насроний динига эътиқод қилган Мункехоннинг (1251—1259) волидаси Суюркўктени бека маблағи ҳисобидан Хония мадрасаси бунёд этилган. Ҳар икки мадраса Регистонда жойлашиб, уларнинг ҳар бирида, гўёки, 1000 га яқин талаба таҳсил кўрган, ажойиб кутубхоналари ҳам бўлган. Хония мадрасасининг мударриси ва мутаваллиси машҳур илоҳиётчи олим, Нажмиддин Кубронинг муридларидан бири, Кубровийлик тариқатининг давомчиси Сайфиддин Боҳарзий эди.

Ака-ука Пололарнинг Бухорога келиши.

1262—1263-йилларда Бухорога ака-ука Пололар (Ниccолò ва Маттео) ташриф буюришди, улар бу шаҳарни катта ва улуғвор шаҳар сифатида тавсифлайди. Уларнинг буерда уч йил туриб қолишларига тўғри келди. Улар Бухорони 1264-йилда тарк этишди.

Ҳулокунинг ўғли Абақахон 1273-йилда Бухорога қўшин юбориб, аҳолини Хуросонга кўчиришни ёки шаҳарда қирғин ўтказишни буюрди. Бухоро 1273-йил 22-январда Ҳулокуийлар томонидан эгалланди. Ҳатто Чингизхон шаҳарга бостириб кирганда кузатилмаган даражадаги қирғинбарот ва талон-торож бошланди. Бир ҳафта тинимсиз қон тўкилди, Масъудбек мадрасаси ва ундаги кўплаб китоблар ёндирилиб, кули кўкка совурилди. Ҳулокуийлар қўшини катта ўлжа билан шаҳарни тарк этди. Бухорога гўёки „ёрдамга“ келган 10 минглик Чиғатоийлар лашкари эса ҳарбий тўқнашувга қарор қилмай, фақат ўлжаларни Ҳулокуийлар билан бўлишишга келишиб олишди ва Бухорога қайтгач, ўзлари шаҳарни талаш ва қатл этишни давом эттиришди. Натижада 50 мингга яқин киши қириб юборилди, бутун вилоятга тарқалган мўғул лашкарлари яна 3 йил мобайнида босқин ва вайронликни давом эттиришди. Шундай қилиб, Бухоро шаҳри ва вилояти буткул вайрон қилиниб, харобага айлантирилди, натижада, шаҳар кейинги 7 йил давомида ҳаётдан маҳрум бўлди. Кейинчалик 1280-йиларда ижарадор Масъудбек шаҳарга аҳолини кўчириб келиб, уни тиклаш борасида катта куч сарфлади. 1282—1283-йиллардан эътиборан бу ерда ҳатто кумуш тангалар мунтазам равишда зарб қилина бошлайди. Масъудия мадрасаси тикланиб, кейинчалик, 1289-йили бу ерга Масъудбек дафн этилди.

Чиғатойлар даврида қурилган меъморий ёдгорликлар
[edit | edit source]

ХИИИ асрнинг 2-ярмидан бошлаб муҳташам меъморчилик обидаларини бунёд этиш ишлари қайта тикланди. Бухоронинг шарқий чеккасида, илгариги Қарши дарвозаси ортида, Фатҳобод деган жойда барпо қилинган икки мақбара (Сайфиддин Боҳарзий ва Баёнқулихон мақбаралари) бизнинг давримизгача сақланиб қолган энг машҳур обидалардандир. Улардан бири 1261-йили вафот этган Кубровия тариқатининг машҳур шайхи Сайфиддин Боҳарзий қабри устида бунёд этилган бўлса, иккинчиси, ушбу бинонинг ёнида, ғарб томонида 1358-йили вафот этган ва ўз шайхи гўри ёнига дафн этилишини васият қилган Чингизийлардан бири — Баёнқулихоннинг қабри усдида қурилган.

Сўз юритилаётган даврда бунёд этилган яна бир ноёб ёдгорлик Бухоронинг Салоххона дарвозасидан 200 метр жануби-шарқда жойлашган Бобойи Порадўз мақбарасидир. Ёдгорлик бизнинг давримизгача ХИХ—ХХ асрларда қайта қурилган ҳолда етиб келган, лекин археологик тадқиқотлар вақтида олинган нафис ўйма меъморий терракота намуналари бу обиданинг ХИВ асрнинг иккинчи чорагига мансублигини кўрсатади.

Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]

Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даврида Бухоро қайтадан қад кўтарди: Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ва маданий маркази сифатида ўз аҳамиятига кўра, иккинчи ўринни эгаллаб келди, диний-маънавий таъсир жиҳатидан эса янада кучлироқ етакчилик қилди. У шунингдек, „Ислом динининг гумбази“ („Қуббат ул-ислом“), нуфузли шариат ва тасаввуф илми намояндалари ватани ва зиёрат маскани бўлиб қолаверди. Амир Темурнинг солноманавис котиби Ҳофизи Абру Сомонийлар давридаги шон-шуҳратга бурканган Бухорони тасвирлаб беради, ўзига замондош шаҳар ҳақида эса қисқача қилиб шундай деб ёзади: "Гарчанд ўтган замон билан таққослаганда мавжуд нарсаларнинг ўндан бири ҳам қолмаган бўлсада, бошқа донгдор шаҳарлар билан қиёслаганда, ўз замини серҳосиллиги ва тинч-фаровон турмуши боис Бухоро шаҳрини „жаннат боғи“ дея аташ мумкин".

Чашмаи Айюб

Бухоро шаҳрида Амир Темур даврида барпо этилган айрим бинолар сақланиб қолган. Унинг номидан Намозгоҳ мукаммал таъмирланган, Масжиди Калон қайта тикланган ва Ҳазрати Имом хилхонасида хонақо қурилган, Амир Ҳажжож исмли шахс эса қадимий зиёратгоҳ устида Чашмаи Айюб мақбарасини бунёд этишга (ёки таъмирлашга) бош-қош бўлган.

Кастилия (Испания) элчиси Руй Гонзáлез де Cлавижо Амир Темур саройига келган элчилар билан 1404-йил кузида ватанига қайтаётганида Бухородан ҳам ўтганини тилга олади: "Бояр (Бухоро) деган бир шаҳарга етиб келдик. У кенг текисликда жойлашган, пахса девор ва сув тўла чуқур ҳандақ билан ўралган экан. Бир чеккасидаги қалъа ҳам пахсадан қурилган, негаки бу заминда тўсиқлар ва деворлар қуриш учун тош йўқ, қалъа яқинидан дарё оқиб ўтади. Шаҳар атрофида катта ерлар бор, у ерда ҳам катта-катта иморатлар қурилган. Шаҳар нон, гўшт, шароб ва шу каби егуликларга бой ва бу ерда бошқа кўплаб товарлар ҳам мавжуд. Бу шаҳарда элчилар ўзларига керакли ҳамма нарсани оладилар, бу ерда уларга отлар ҳам беришди".

ХИВ—ХВ асрлар чегарасида таниқли сўфий, Баҳоуддин Нақшбанднинг муриди Хожа Муҳаммад Порсо Бухорода хонақоҳ, ҳаммом, мадраса барпо эттирди, катта Хожа бозорига асос солди. Хожа Муҳаммад Порсо мадрасасида улкан кутубхона жойлашган, унда йиғилган қўлёзма китоблар орасида ХИИ асрда кўчирилганлари, энг қадимийлари ҳам бор эди. Амир Темурнинг вориси — Шоҳрух Мирзо бухоролик шайхлар, шу жумладан, Хожа Муҳаммад Порсо билан кўпинча "мусулмонлар ишини тартибга солиш мақсадида" маслаҳатлашиб турарди.

Улуғбек мадрасаси

1405-йил баҳорида, Амир Темур ўлимидан кейин, тахт учун ўзаро урушлар арафасида Мирзо Улуғбек ва Иброҳим Султон ўз хазиналари ва васийлари билан бирга Бухорога қараб йўлга чиқишади ва Арк қалъасида тўхташади. Ўша даврда Аркнинг ҳали ишлаб турган шарқий дарвозали қисмини Мирзо Улуғбек, ғарбий дарвозали иккинчи қисмини Иброҳим Султон эгаллади. Бу ерда улар бир ой давомида шаҳар деворлари ва дарвозаларини мустаҳкамлаш билан машғул бўлишади. Кейинчалик эса Шоҳрух Мирзо — Мирзо Улуғбекни пойтахти Самарқанд ва аҳамияти жиҳатидан иккинчи шаҳри Бухоро бўлмиш Мовароуннаҳр ноиби этиб тайинлайди. 1417-йили Бухоро шаҳрида Улуғбек мадрасаси қурилиши ниҳоясига етказилди. Бу бино унинг илк қурилишларидан бири бўлди. Бироқ маълум сабабларга кўра Мирзо Улуғбек буюртмачи сифатида янги мадрасани фақат 1419-йил ноябридагина ўз кўзи билан кўрди. Мирзо Улуғбек ўз мадрасасида тўхтади, талабалар ва бошқа "муносиб кишиларга" совға-салом улашди. Бухородаги Масжиди Калон ҳам, унинг даврида тўлиқ таъмирланди. Мирзо Улуғбекнинг собиқ оталиғи, Хоразм ноиби Амир Шоҳмалик Мирзо Улуғбек учун Бухорога ўзининг навкарларини жўнатди. 1421/22-йили Мирзо Улуғбек Бухорода Тибетдан келган элчиларни қабул қилди. 1428/29-йили зарбхона қурилиши ишлари билан шуғулланди, Бухоро зарбхонаси бир неча ўн йиллар мобайнида бутун Мовароуннаҳрни мис чақалар билан таъминлаб келди.

Мирзо Улуғбек ўлдирилгандан сўнгра Мовароуннаҳрдаги Темурийлар давлатига аввалига Султон Абусаид Мирзо, кейин эса Султон Аҳмад Мирзо ҳукмдорлик қилишди. Улар давлат бошқарув ишларини ўз муршиди — нақшбандия тасаввуф тариқати пешвоси Хожа Аҳрор Валий раҳнамолиги остида амалга оширган эди. Бухорода эса Темурий султонлар номидан темурий Тархонлар ҳокимият юритарди. Тархонларнинг шаҳардаги фаолияти излари ҳозирча аниқлангани йўқ. Фақат шу нарса аниқки, Бухорода иккита ҳаммом Хожа Аҳрорга қарашли бўлган, улардан тушган даромад муассиси, унинг авлодлари ва Самарқандда ўзи асос солган Хожа Аҳрор мадрасаси фойдасига келиб тушар эди.

Бухоро — Ўзбек хонлиги пойтахти

[edit | edit source]

Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]
Шайбонийхон томонидан Бухорода зарб этилган танга (1510-йил)

ХВИ асрда, Шайбонийлар ўзбек сулоласи ҳукмронлиги даврида, Марказий Осиё минтақасининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида Бухоронинг мавқеи анча ортди. Бухоро шаҳри аввалбошда улуслардан бири маркази мақомида, кейин эса бутун бошли давлат пойтахти мақомида бўлиб келди.

Масжиди калон. ХВИ аср.
Мир Араб мадрасаси. ХВИ аср.

Бухоро тарихи, маданияти ва меъморчилигида Шайбонийлар сулоласининг уч вакили алоҳида ўрин тутади. Убайдуллахон (отаси Маҳмуд Султон ўлимидан сўнг Бухорони бошқарган, 1533—1540-йилларда эса бутун ўзбеклар хони — Олий ҳукмдор бўлган[15]) — Шайбонийхон (1500—1510) ҳалок бўлгандан кейин ўзаро урушларга чек қўйган ва Бухоро биноларини тиклашга бор куч-ғайратини сарфлаган саркарда ва баҳодир. Унинг даврида Бухоронинг сиёсий ва иқтисодий марказ сифатидаги мавқеи анча кучайди ва шаҳар давлат пойтахти вазифасини ўтай бошлади. ХВИ асрнинг биринчи ярмида Мовараннахрда энг муҳим сарой адабий доирасининг шаклланиши Убайдуллахон номи билан боғлиқ. У Убайдий адабий тахаллуси билан туркий, форс ва араб тилларида шеърлар ҳам ёзган.[16] Уни шахсан билган замондошларининг хотираларига қараганда, бу ҳукмдор ўз даврининг илғор ва етакчи сиймоси бўлган. Унинг „маданий савияси Темурийлар раҳнамолари саводхонлик даражасидан асло қолишмасди“ ва у „ўз кутубхонасига кўпроқ эътибор берар эди“: у Бухорода миниатюрада ўзига хос Бухоро услуби яратилган биринчи кутобхонанинг асосчиси ҳисобланади. Унинг маънавий-руҳоний муршиди — мураббийси нақшбандия тасаввуф тариқатига мансуб сўфий Махдуми Аъзам ва Шайх Абдуллоҳ Яманий — Мир Араб бўлган (Убайдуллахон инъом этган маблағ ҳисобига унинг пири Шайх Абдуллоҳ Яманий томонидан Бухорода Мир Араб мадрасаси қурилган). Убайдуллахон моҳирона Қуръон ўқиган ва туркий тилда шарҳлар берган, истеъдодли қўшиқчи ва созанда эди. У хаттотлик бобида 7 та ҳуснихат усулини, айниқса насх ва настаълиқни ниҳоятда яхши эгаллаган, Қуръоннинг бир неча нусхаларини кўчириб, Макка ва Мадинага жўнатган.

Шайбонийлар даврида давлат пойтахти бўлган Бухоро шаҳри илм ва маърифат кишилари жамланган бир гўшага айланди. Убайдуллахон даврида Бухородаги илму ҳунар аҳли шундай юксак бир даражага эришдики, бу жиҳатдан шаҳар Ҳусайн Бойқаро замонасидаги Ҳиротни ҳам эсга солиб турар эди.[17][18]

Убайдуллахон ўлимидан кейин Мовароуннаҳрнинг икки асосий шаҳарида бир вақтнинг ўзида икки хон: Бухорода Убайдуллахоннинг ўғли Абдулазизхон (1540—1550), Самарқандда эса Абдуллатифхон (1540—1552) ҳукмронлик қилишди. Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларида ҳукмдорлик қилган ўзбек султонлари уларнинг ҳокимиятини номигагина эътироф этишди.

Убайдуллахоннинг ўғли — Абдулазизхон (1533-йилдан Бухорони бошқарган. 1540—1550-йилларда эса Бухорода давлат ҳукмдори) ҳам бетакрор ва истеъдодли инсонлардан бири эди. Замондошларининг сўзларига қараганда, Абдулазизхон олим ва шоирлар ҳомийси бўлган, "насх ҳуснихатида ажойиб хат битар, шеър ёзиш билан машғул бўлган", Азизий деган адабий тахаллус қўллаган. У машҳур Бухоро кутубхонасига алоҳида эътибор билан қараб, унга ҳомийлик қилган. Бу даргоҳ сарой маданий ҳаётининг ўзига хос маркази бўлиб, Бухоро-Самарқанд бадиий хаттотлик мактаби шаклланишида катта рол ўйнаган эди. Ана шу маърифат даргоҳи Мовароуннаҳр миниатюра рассомчилиги мактаби шаклланишига катта таъсир кўрсатди.[19]

Айнан Абдулазизхон ҳукмронлиги даврида Бухорода реконструксия — мукаммал таъмирлаш ва янги бинолар барпо этиш жараёни бошланган эди. Бу, айниқса, Бухоронинг эски бозори жойлашган нуқталарда яққол кўзга ташланади. Шаҳар янги мудофаа девори билан ўралган. Мағоки Аттори масжиди мукаммал таъмирланган ва масжид, ҳаммом ва савдо-сотиқ тимини (чорсуни) ўз ичига олган Саррофон меъморий ансамбли билан тўғри йўл билан боғланган эди.

Абдуллахон ИИ
Модарихон мадрасаси, ХВИ аср.

Ўзбек хони Абдуллахон ИИ ҳукмронлиги давридан бошлаб (1557—1598; 1583-йилдан Бухоро хонлиги ҳукмдори) Бухоро хонликнинг узил-кесил пойтахти бўлиб қолди. Бу даврда шаҳарсозлик тараққий этди ва меъморлик юксак даражага кўтарилди[20]. Бухоро шаҳри янги мудофаа девори билан ўралди. Жўйбор шайхлари ерлари (50—60 гектар) шаҳар сарҳадига қўшиб олингач, унинг ер майдони 500 гектарга етди. Шаҳарда реконструксия ишлари давом эттирилди, ана шу таъмирлаш ва такомиллаштириш жараёнида эски тўкилган бинолар таъмирланган ёки бутунлай бузиб ташланган ва айрим кўчалар кенгайтирилган эди. Эски шаҳар ва Янги шаҳар бозорлари ҳудудида меъморчилик мажмуалари — масжидлар, мадрасалар, ҳаммомлар, карвонсаройлар ва ҳоказоларни ўз ичига олган ўзига хос диний-ижтимоий марказлар вужудга келди. Бозорлар кенгайиб бориши асносида тураржой биноларининг сиқиб, нари суриш жараёни ҳам ёнма-ён кечди. Янги тураржой мавзелари, хонақоҳ ва масжидлар Бухоро чеккаларидаги одамлар бир маҳаллар ташлаб кетган масканларда бунёд этила бошлади. Абдуллахон ИИ ва унинг амирлари, уларнинг орасида энг нуфузлиси Қулбобо кўкалдош, нақшбандия тасаввуф тариқати пешвоси Хожа Ислом Жўйборий, кейин эса унинг ўғли — Хожа Саъд Жўйборий қурилишларнинг асосий донаторлари — ҳомийлари ва буюртмачилари сифатида иш кўрган эди.

Таълим тарбияга эътибор кучайди, ҳар бир маҳаллада мактаб очилди, баъзи хонадонларда уй таълими жорий этилди. Бу даврда мамлакатда адабиёт ва илм-фан тараққий этди. Бухоро маданият, илм-фан марказига айланди. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг Абдулланома (Шарафномайи шоҳий), Ҳасанхожа Нисорийнинг Музаккири аҳбоб ва бошқа кўпгина илмий асарлар яратилди. Шоир, адиб ва илоҳиётчи олимлардан Мушфиқий, Низом Муаммоий, Муҳаммад Дарвиш охунд, қози Поёнда Зоминий, мулла Амир, Муҳаммад Алти Зоҳид, табиблардан мавлоно Абдулҳаким ва бошқалар яшаб ижод этди. Абдуллахон ИИнинг ўзи ҳам истеъдодли шоир бўлиб, „Хон“ тахаллуси билан ўзбек ва форс тилларида шеърлар ёзди.

Бухорода машҳур Абдуллахон кутубхонаси ташкил қилиниб, унда Мир Али Ҳиравий, Аҳмад Ҳусайнийлар каби машҳур хаттотлар китоб кўчириш билан машғул бўлишди.

Бу даврда, Бухорода ҳунармандчилик, савдо-сотиқ янада ривожланди. Ҳунармандлар турли ипак матолар, уй-рўзғор, заргарлик буюмлари, қурол-яроғлар ва бошқа тайёрлардилар.

ХВИИ аср — ХВИИИ асрнинг биринчи ярмида Бухорода Шайбонийларга қариндош бўлган Аштархонийлар (Жонийлар) ўзбек сулоласи ҳукмронлик қилди.

Аштархонийлар (Жонийлар) ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]
Ўзбек амалдори томонидан қурилган Нодир девонбеги мадрасаси
Имомқулихон

ХВИ аср тарихчиси, ўзбекларнинг Қатағон қабиласидан бўлган Муҳаммад Яр ибн Араб Қатагон „Мусахир ал-билад“ („Мамлакатларни забт этиш“) асарини ёзган. Асарда Шайбонийлар, жумладан, Абдуллоҳхон ИИ даври ҳақида ҳикоя қилинади.[21]

Аштархонийлар ўзбек сулоласи давридаги муттасил уруш ҳаракатлари маданий ҳаёт тараққиётига тўсқин бўлди. Адабиёт, санъат ва бошқа соҳаларда бир қанча истеъдодли олимлар (мусиқада Дарвишали Чангий ва бошқалар) етишиб чиқди. Адабий, тарихий асарлар — „Ҳайвоннома“ (Сайд Насафий). „Баҳр ул-асрор“ (Маҳмуд ибн Вали), „Убайдулланома“ (Муҳаммад Амин Бухорий), „Тарихи Абулфайзхон“ (Абдурраҳмон Толеъ), „Муҳит ут-таворих“ (Муҳаммадамин ибн Муҳаммадзамон Бухорий), „Субҳонқулихон тўғрисида ҳажвия“ (Турди) ва бошқа Тиббиёт ва меъморлик бир оз тараққий этди: аштархонийлардан Субҳонқулихон Бухорода махсус шифохона ҳамда тиббиёт кутубхонаси қурдирди. Ҳашаматли бинолар (Абдулазизхон мадрасаси, Нодир девонбеги мадрасаси, Болоҳовуз масжиди ва бошқалар) бунёд этилди. Мактаб ва мадрасаларда асосан диний фанлар, қисман адабиёт (Навоий, Фузулий, Ҳофиз, Бедил ва бошқалар) ўқитилди.

Имомқулихон ўзаро курашларга барҳам берган. У атрофига олимлар ва шоирларни тўплаган, ўзи ҳам шеърлар ёзган; дарвишларни (сўфийларни) қўллаб-қувватлаган. Кўчманчилар билан олиб борилган муваффақиятли жанглар натижасида у 30 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган. Бу даврда мамлакатда марказий давлат ҳокимияти кучайган. Ҳиндистон, Эрон ва Россия билан элчилик муносабатларини ўрнатган.

Аштархонийлар ўзбек сулоласининг вакили Субҳонқулихон тиббиёт ва астрологияга оид бир қанча асарларнинг муаллифи бўлган. Унинг тиббиётга оид асари Ўзбек тилида ёзилган. Унинг асари Будапештдаги кутубхонада сақланади. Субҳонқулихон шеъриятга ҳам меҳр қўйган ва Нишоний тахаллуси билан шеърлар ёзган.[22] Субҳонқулихон даврида Бухорода кўплаб меъморий обидалар, жумладан, Дор уш-шифо мадрасаси, Регистонда катта ҳовуз, Бухоро аркида Саломхона ва Жоме масжиди барпо этилган.

1619—1623-йилларда ўзбек вазири Нодир девонбеги маблағлари ҳисобига Бухорода Лаби-Хоуз ансамбли таркибига кирган хонакоҳ ва мадраса қурилди.

ХВИИ аср Бухоро меъморчилигида Темурийлар даври анъаналари яна тикланди, мўл-кўл безакларга бўлган иштиёқ қайтди, аммо шу билан бирга йирик шаҳар меъморий ансамблларининг ривожланишининг илгари кўрсатилган йўналиши давом этди. Бу даврда энг фаол қурилиш Бухорода ўзбек ҳукмдорлари Имомқулихон (1611-1642) ва унинг жияни Абдулазизхон (1645-1681) даврида амалга оширилди.[23]

Бухоро амирлик даврида

[edit | edit source]

Амир Ҳайдар ҳукмронлик қилган даврда Бухорода илм-фан, хусусан, тарих ва ислом илмлари ривожланган. Ҳайдар мадрасаларда таҳсил олиб бориш учун Истанбул, Кобул ва бошқа шаҳарлардан кўплаб қўлёзма китобларни олдирган. Унинг ўзи мунтазам равишда сабоқ берган, мадрасаларда дарс ўтган. Ҳайдар „ал-Фавоид ал-алфия“ номли фиқҳнинг ханафия мазҳабига оид асар ҳам ёзган. У ҳукмронлиги даврида Бухорода Чор минор ва Халифа Ниёзқул мадрасаси (1807), масжидлар, хонақоҳлар, ҳаммомлар қурилган, Халфа худойдод мажмуаси қурилиши давом эттирилган. Бухорода Ҳайдар онасига атаб махсус мадраса қурдирган.

1807-йилда Бухорода Туркман халқининг вакили Халфа Ниёзқул Чор минор мадрасасини қурдирган.

1815-йилда ўзбекларнинг Қўнғирот уруғидан бўлган тарихчи Олло Мурод Анна-бой ўғли Бухородаги Мир Араб мадрасасида ўзбек тилида „Таварих-и гузида-йи нусрат-нома“ асарининг қисқартирилган нусхасини тузган, унга тарихчилар Шайбонийнома деб ном берган.[24]

Ўзбек тарихчиси Муҳаммад Ёқуб „Гулшан ал-Мулук“ — „Қирол атиргуллар боғи“ тарихий асарининг муаллифи бўлган. У 1824-йилда „Гулшан ал-Мулук“ни ёзишни бошлади ва 1831-йилда тугатди. Бухоро амирлигининг 1830-йилгача бўлган сиёсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар катта қизиқиш уйғотади.[25]

Насруллахон томонидан ва унинг даврида Бухорода Қози Ҳасанхўжа, Олимжонбой, Эшони Пир, Мирзо Убайд, Модорихон, Исмоилхўжа (1829) Алий Чўбин, Мирзо Абдулғаффор, Тожиддин мадрасалари (1860) қурилди, Халифа Худойдод меъморий мажмуасининг қурилиши якунланди (1855). Бу пайтда тарихчи Муҳаммад Миролим Бухорий „Фатҳномаи султоний“ („Султон фатҳномаси“) асарини ёзган. Кейинчалик машҳур аллома бўлиб етишган ёш Аҳмад Дониш Насруллахон назарига тушиб, саройга хизматга олинган. 18-асрнинг иккинчи ярми — 19-асрнинг бошларида яшаган ўзбек шоири Сайқалийнинг китоби Бухорода машҳур бўлган; у Бухорода кўп марта кўчирилган.[26]

Бухоронинг катта синагогаси. 1901—1906-йиллар

ХХ асрнинг бошларида Бухоро шаҳрида бухоролик яҳудийлар ихчам яшайдиган уч махалла бор эди. Шунингдек, 8 дан 12 гача синагога-ибодатхоналар мавжуд эди. „Маҳаллаи Кухна“ („Қадимги махалла“) махалласи 14-15 асрларда шаклланган. „Маҳаллаи Амиробод“ махалласи (маҳалла, амир томонидан тартибга солинган") 18-асрда ташкил топган. Учинчи махалла — „Маҳаллаи Нау“ („Янги махалла“) бўлган.[27]

Совет ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]
Бухоро, 1-сентабр 1920-йил

Россия истилоси даврида бир неча майда қайта ишлаш корхоналари вужудга келди. 20-аср бошида Бухорода 12 та маҳалла, 360 дан ортиқ гузар, 250 дан зиёд Мадраса, 390 та масжид, қарийб 150 та карвонсарой, 350 та ҳовуз бўлган. Бухоро мадрасаларида 10 мингдан ортиқ талаба ўқиган. Бухорода 1920-йиллардан бошлаб саноат корхоналарининг сони ва салмоги ортиб борди. Вилоят ҳудудида газ ва нефт конларининг топилиши шаҳарда янги саноат тармокларини ривожлантиришга асос бўлди. Уйсозлик, маданиймаиший хизмат тармоқларини барпо этиш жадаллашди. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари тубдан яхшиланди. Халқаро ва маҳаллий туризм йўлга қўйилди.

Бухоро

Пойтахтга айланиши

[edit | edit source]

1925-йил 17-февралда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Бутунўзбек Советларининг биринчи таъсис қурултойида „Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг ташкил топиши тўғрисида Декларация“ қабул қилинган. Республиканинг биринчи пойтахти этиб Бухоро шаҳри танланган[28].

2012-йилда „Ўзбекистон“ нашриёти томонидан чоп этилган „Ўзбекистон тарихининг муҳим саналари“ номли китобдаги маълумотларга кўра, 1925-йил апрел ойида мамлакат пойтахти Бухоро шаҳридан Самарқанд шаҳрига кўчирилган. 1930-йилда эса пойтахт Тошкент шаҳрига кўчирилади ва 1991-йил 31-августга қадар ЎзССРнинг, ундан сўнг эса Ўзбекистон Республикасининг бош шаҳри бўлиб келмоқда[28].

Археологик тадқиқотлар

[edit | edit source]

Бухоро шаҳрини археологик жиҳатдан фаол ўрганиш ишлари 70-80-йилларга тўғри келади. Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институтитининг махсус археологик жамоаси (А. Р. Муҳаммаджонов, И. Аҳроров, Ж. Мирзааҳмедов, Ш. Одилов) ва Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва асраш институти отряди (Е. Г. Некрасова бошчилигида) томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида ҳозирги Бухуро вилояти ҳудудида милоддан аввалги 4-3-минг йилликлардаёқ овчилик ва балиқчилик билан шуғулланган, тошдан турли қурол ва буюмлар ясаш маҳоратлари юксак даражага етган неолит даврига мансуб қабилалар яшагани аниқланди. Милолддан аввалги 2-минг йилликнинг 2-ярмида Зарафшон дарёси ўзанига яқин ерларга, айниқса унинг қад. тармоқлари (Вобкентдарё, Моҳондарё, Гужайли ва бошқалар) ҳавзаларига чорвадордеҳқон қабилалар келиб жойлашиб, улар ботқоқ ерларда деҳқончилик қилиш билан бирга яйловларда чорвачилик билан ҳам машғул бўлганлар. Археологлар Қоракўл туманидаги Замонбобо деган жойдан мазкур қабилалар манзилгоҳларидан бирининг қолдиқларини топиб ўргандилар. Шу боис бу маданият фанда Замонбобо маданияти деб аталди. Милоддан аввалги 1-минг йилликда Бухоро воҳасида астасекин сунъий суғориш тармоқлари ва мустаҳкамланган қишлоқлар вужудга кела бошлайди. Зарафшон дарёсининг кад. тармоғи — Шохруд бўйларидаги дастлабки қишлоқларнинг, жумладан ҳозирги Бухоро шаҳри ўрнида бўлган қишлоқнинг барпо бўлиши айнан ана шу даврга тўғри келади. 70-йилларда Бухоронинг эски шаҳар қисмида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида Бухорони археологик жиҳатдан ўрганиш тарихида биринчи марта материк қатламга қадар етиб боришга ва маданий қатламланиш чуқурлиги 20 м дан ортиқ эканлигини аниқлашга муваффақ бўлинди. Мир Араб мадрасаси яқинидаги археологик қазишма чоғида материк қатлам устида тўқ жигарранг торф қатлами (40-70 см) борлиги, унинг ичида эса ёввойи ва хонаки ҳайвонлар суяклари қолдиқлари ҳамда сопол идиш ва буюмлар парчалари кўп эканлиги маълум бўлди. Торф қатлами Мадраса томон тобора қалинлашиб бориб, бино остига келганда қалинлиги 7,5 м га етган. Бу эса қадимда Бухоро ҳудудидан Зарафшон дарёси тармоқларидан бири — илк ўрта аср манбаларида қайд этилган „Руди зар“ („Олтин ирмоқ“) нинг ўтганлигини исботлайди. Археологик тадқиқотлар кейинчалик қуриб қолган мазкур тармоқнинг ҳар икки қирғоғи бўйлаб бир қанча мустаҳкамланган қишлоқларнинг вужудга келгани ва улар Бухоронинг энг қадимги шаҳар ўзагини ташкил қилганини тасдиқлади. Шаҳар ўзаги 3 қисм — „Олтин ирмоқ“нинг ўнг қирғоғида жойлашган арк, яъни қалъа ҳамда унинг ўнг ва сўл қирғоқларидаги қишлоқлардан иборат бўлган. Бу ердан топилган кўплаб ашёвий далиллар, хусусан сопол идиш ва буюмлар Бухоро тарихининг турли даврлари (милолддан аввалги 1-минг йилликнинг 3чорагидан 20-аср бошларига қадар) га оид бўлиб, улардан 2 таси милолддан аввалги 5-асрга тааллуқли эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, Бухоро аркида олиб борилган археологик қазишмалар вақтида яна кўплаб янги ва нодир ашёвий далиллар топилдики, улар шаҳарнинг қадимги тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ерда 13-15,5 м, шунингдек 16,5-18,5 м чуқурликдан 2 та пахса девор қолдиғи топилди. Улар Бухоронинг қадимий мудофаа девори ҳаробалари бўлиб, бири (милолдий 4-5 асрлар) нинг баландлиги 2,5-3 м, иккинчиси (милоддан аввалги 4-3 асрлар) ники 2-2,5 м.

Ҳозирги кунда

[edit | edit source]

Ҳозирги кунда Бухоро шаҳрида 30 дан ортиқ йирик саноат корхонаси мавжуд. Вилоят саноат корхоналари ялпи маҳсулотининг ярмидан кўпроғи Бухорода ишлаб чиқарилади. Корхоналарда асосан маҳаллий хом ашё қайта ишланади. Айрим корхоналар газ ва нефт саноати ҳамда қишлоқ хўжалигига хизмат қилишга ихтисослашган. Бухоро тўқимачилик комбинати („Бухоротекс“), қоракўл заводи, зардўзлик, пиллакашлик фабрикалари, пахта, ёғекстраксия, вино, ғишт, ремонтмеханика заводлари, ун, гўшт, уйсозлик комбинатлари, поябзал, тикувчилик фабрикалари ҳамда ҳунармандчилик тармоқлари ишлаб турибди. Шаҳарда 10 дан ортиқ хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда қурилган қўшма корхоналар фаолият кўрсатади: „БухТел“ (Исроил) маёнез, „ОмегаСитора“ (Греция) мўйна буюмлари, „ГуфикАвиценна“ (Хиндистон) дори-дармон, „Мармар“ (АҚСҲ) қурилиш материаллари ишлаб чиқаради. 1996-йилда Бухорода Корея Республикасида ишлаб чиқарилган телефон стансиялари ўрнатилди. Бухорода Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институтининг филиали, боғдорчилик, ниҳолчилик тажриба хужалиги ва „Соҳибкор“ хўжалиги жойлашган.

Иқлими

[edit | edit source]

Иқлими континентал, йиллик ўртача температура 15, Г, июлники 29,5°, январники 0°. Майдони 0,02 минг км².

Транспорт

[edit | edit source]

Бухорода 20 дан ортиқ йўналишда автомобил транспорти қатнайди. 1986-йилдан троллейбус қатнови йўлга қўйидди. Халқаро аэропорт Бухорони Тошкент орқали республика вилоятлари ва 20 дан ортиқ хорижий давлатлар билан ўзаро алоқалар ўрнатишда хизмат қилади. Бухорода 100 дан ортиқ йирик тарихий меъморий ёдгорликлар: Бухоро арки, Сомонийлар мақбараси, Чашмаи Айюб мақбараси, Матки Аттори масжиди, Намозгоҳ масжиди, Пойи калон ансамбли, Қалъадевор қолдиқлари, Минораи калон, Масжиди калон, Мир Араб мадрасасс, Тим ва тоқилар, Лабиҳовуз ансамбли, Улутбек мадрасаси, Чор минор, Болоҳовуз масжиди, Ситораи Моҳи Хоса ансамбли ва бошқалар сақланган. Булар шаҳарнинг янги кисмидаги замонавий кўп қаватли бинолар (ҳокимият уйи, „Бухоро“, „Зарафшон“, „Варахша“, „Гулистон“ меҳмонхоналари) билан уйғунлашиб кетган.

Маданият

[edit | edit source]

Бухоро йирик илммаънавият, маърифат марказларидан. 1996-йил мартдан Ўзбекистон Фанлар академияси Самарқанд бўлимининг Бухоро минтақавий маркази фаолият кўрсатмоқда. 1997-йилда 3 олий ўқув юрти (давлат университети, озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, тиббиёт институти), 5 коллеж, 3 академик лицей, тарих фанига ихтисослашган мактаб, 47 умумий таълим мактаби, 89 мактабгача тарбия муассасалари, 28 оммавий кутубхона, Бухоро давлат меъморийбадиий музей кўрикхонаси, 2 театр мавжуд. „Бухоро ҳафтаномаси“ газ. чиқади (адади 2000).

1997-йилнинг Октябрида Бухоро шаҳрининг 2500-йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланди. 50 дан ортиқ тарихий-меъморий обидалар таъмирланди, янги истироҳат боғлари, хиёбонлар барпо қилинди.[29]

Машҳур арбоблар

[edit | edit source]

Бухоро заминида машҳур, донишманд алломалар вояга етган, ўқиб ижод этган. Абу Ҳафси Кабир Бухорий (767— 832), Имом ал-Бухорий, Абу Али ибн Сино, Наршахий, Дақиқий, Рудакий, Балъамий, Абдухолик Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Сайфиддин Боҳарзий, Мушфиқий, Ҳофиз Таниш Бухорий, Турди, Аҳмад Дониш, Фитрат, Мусо Саиджонов, Садриддин Айний, Файзулла Хўжаев, Иброҳим Мўминов, Жалол Икромий шулар жумласидандир.

Почта
  1. Кобилов Асрор Асқарович
  2. Камалов Карим Жамолович, (1994—2007)
  3. Рустамов Киёмиддин (2007—2011)
  4. Камилов Хайит Эргашович[30][31]
  5. Уринов Вализҳон Шодиевич (2012—2017)[32]
  6. Фармонов Ихтиёр Асрорович (24-январ 2017-йил)[33]
  7. Камалов Карим Жамалович (10-август 2017-йил)[34]

Тарихий ва архитектура ёдгорликлари

[edit | edit source]

Бухоро — ўрта асрнинг 140 дан ортиқ архитектура ёдгорликларини ўзида сақлаган „музей шаҳардир“. Кўп асрлар аввал қурилган Пои Калон, Қўш Мадраса, Сомонийлар мақбараси, минораи калон каби ансамбллар бугунги кунгада ҳам барчанинг диққатида.

Имом ал-Бухорий хотира мажмуаси

Манбалар

[edit | edit source]
  1. [1]
  2. „архив нусхаси“. 2023-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июл.
  3. Наймарк А. И. О начале чеканки медной монетй в Букҳарском Согде // Нумизматика Централ’ной Азии, вйп. 1. Ташкент, 1995. С. 29 — 50.
  4. Мукҳамедзҳанов А. Р. Букҳара — город двадцати пяти веков // Обшчественнйе науки в Узбекистане. — 1997. — № 9—10-11.
  5. Гумилев Л. Н., Древниэ тюрки. М., 1967,с.74,142
  6. Смирнова О. И. Сводний каталог согдийских монет. М., 1981., с.59
  7. Шювен П. О византийскикҳ посолствакҳ к первйм тюркским правителям Согда (Проблема ономастики и топонимики). // ОНУ- 1995- № 1-2-3. стр. 36.
  8. Бухоро таълим тизими тарихи / А. Жуманазар — Т.: Академнашр, 2017. — 46 бет
  9. Кочнев Б. Д. Нумизматическая история Каракҳанидского каганата (991-1209 гг.). Част И. Источниковедческое исследование. М.: ООО Издателский дом „София“, 2006, 38-39 бетлар.
  10. Кочнев Б. Д. Нумизматическая история Каракҳанидского каганата (991-1209 гг.). Част И. Источниковедческое исследование. М.: ООО Издателский дом „София“, 2006, 128-129-бетлар.
  11. Бухоро — Шарқ дурдонаси / Мухаммаджонов А. ва Хакимов А. — Т.: Шарк, 1997. — стр. 87
  12. Кочнев Б. Д. Нумизматическая история Каракҳанидского каганата (991-1209 гг.). Частъ И. Источниковедческое исследование. М.: ООО Издател’ский дом „София“, 2006, 239-240 бетлар
  13. Кочнев Б. Д. Нумизматическая история Каракҳанидского каганата (991-1209 гг.). Част И. Источниковедческое исследование. М.: ООО Издателский дом „София“, 2006, с.238-239
  14. Зоҳидов П. Ш. Меъмор олами — Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1996. — 177—178 бетлар
  15. Султанов Т. И. Чингиз-кҳан и Чингизидй. Суд’ба и властъ. М., 2006
  16. Б. В. Норик, Рол' шибанидскикҳ правителей в литературной зҳизни Мавераннакҳра ХВИ в. // Ракҳмат-наме. Спб, 2008
  17. Мирза Муҳаммад Ҳайдар, Таърихи Рашиди. 357—358-бетлар
  18. Б. В. Норик, Биобиблиографический словар среднеазиацкой поэзии (ХВИ — первая трет ХВИИ в.), 503—508-бетлар
  19. Акимушкин О. Ф., Библиотека Шибанидов в Бухаре ХВИ века, 369—370-бетлар
  20. Ҳофиз Таниш Бухорий, Абдулланома, 1-ж., Т., 1999;
  21. Муҳаммадёр ибн Араб Қатағон. „Мусаҳҳир ал-Билад“. Т., 2009
  22. А Туркиc Медиcал Треатисе фром Исламиc Cентрал Асиа: А Cритиcал Эдитион оф а Севентеэнтҳ-Cентурй Чагатай Wорк бй Субḥāн Қулï Кҳан. Эдитед, Транслатед анд Аннотатед бй Лáсзлó КÁРОЛЙ. Брилл’с Иннер Асиан Либрарй. Волуме 32. Эдиторс: Мичаэл ДРОМПП; Девин ДЕWЕЭСЕ; Марк C. ЭЛЛИОТТ. Леиден. 2015
  23. Юсупова М. А. Эволюция зодчества Букҳарй ХВИ—начала ХВИИ века // Обшчественнйе науки в Узбекистане. — 1997. — № 9-10-11.
  24. Таварикҳ-и гузида Нусрат-наме. Критический текст А. М. Акрамова. Ташкент, „Фан“. 1967
  25. Анке фон Кюгелген, Легитимация среднеазиацкой династии мангитов в произведениякҳ икҳ историков (ХВИИИ-ХИХвв.). Алматй: Дайк-пресс, 2004, с.153
  26. Каталог Восточнйкҳ рукописей. Душанбе,1970,с.106-108
  27. https://caa-network.org/archives/14012
  28. 28,0 28,1 „Лотинда ёзилган 1930-йилги ҳужжат: Ўзбекистон пойтахтини Тошкентга кўчириш ҳақида“ (уз). Дарё.уз (2020). Қаралди: 18-ноябр.
  29. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  30. „В Бухаре назначен новый глава города“. анонс.уз (2012-йил 10-сентябр). 2017-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-28 санасида архивланган)
  31. „Хокима Бухары арестовали за коррупцию“. Лента.ру (2012-йил 15-июн). Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  32. „Валижон Уринов назначен хокимом Бухары“. Публика.уз (2012-йил 9-сентябр). 2017-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  33. „В Бухаре сменился хоким“. Газета.уз (2017-йил 28-январ). Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  34. архив нусхаси, 2017-11-20да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-06-18

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Абдурахмони Тали, История Абулфейзхана, Т., 1959;
  • Ахмад Даниш, История Мангицкой династии, Бухоро шаҳри. Душанбе, 1967;
  • Фазлеллах ибн Руз бихан Исфахани, Мехманнамейи Бухапа, М., 1976;
  • Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993;
  • Ҳофиз Таниш Бухорий, Абдулланома [1 —2 ж.лар], Т., 1999—2000;
  • Инсониятнинг илмий ва маданий мероси — учинчи минг йилликка (1997-йил 18— 20-октабр, Бухоро-Хива), Т., 1997.
  • История ат-Табари, Т., 1987;
  • Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966;
  • Мир Муҳаммад Амин Буҳарий, Убайдулланаме, Т., 1957;
  • Мирза Абдал Азии Сами, Тарихи салатини мангитийя, М., 1962;

Ҳаволалар

[edit | edit source]