Kontent qismiga oʻtish

Time-division multiple access

Vikipediya, erkin ensiklopediya

TDMA (ингл. Time Division Multiple Access — вақт бўйича тақсимотли кўптармоқли рухсат бериш тизими) — радиочастоталарни қўллаш усули бўлиб, бунда бир частота оралиғида бир неча абонент мавжуд бўлса, узатиш учун турли ҳил абонентлар турли ҳил вақтинчалик слотларидан (интерваллардан) фойдаланади. Шундай қилиб, TDMA қисқа муддат мобайнида ҳар бир фойдаланувчига оралиқ частотасидан фойдаланишга тўлиқ рухсат беради (GSM да бир частотали интервал 8 та вақтинчалик слотларга бўлинади). TDMA ҳозирги кунда мобил уяли алоқа учун етакчи технология ҳисобланиб, GSM, TDMA, (ANSI-136), PDC стандартларида фойдаланилади. Бундан ташқари, спутник алоқа тизимида ва кабель тармоқларида қўлланилади.